Ранг схемаси

“Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги энг яхши иншолар танлови


9 май - Хотира ва қадрлаш куни” байрамига бағишланган
“Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги энг яхши иншолар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

Н И З О М

1. Умумий маълумот

“9 май - Хотира ва қадрлаш куни” байрамига бағишланган “Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги энг яхши иншолар танлови (кейинчалик “Танлов” деб юритилади) UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ДУК (кейинчалик “UZINFOCOM Маркази” деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ҳалқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда “Камолот” ЁИҲ кўмагида ташкил этилиб, ушбу Танловнинг асосий ташкилотчиси UZINFOCOM Маркази ҳисобланади. Ушбу Танловда иштирокчилар ўз қариндошлари, маҳалладошлари, боболари ва бувиларининг Иккинчи жаҳон урушида иштироки тўғрисида иншо ва ижодий ишлари билан иштирок этадилар.

2. Танловнинг мақсади

2.1.   Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳамда иштирокчилари хотирасини абадийлаштириш.

2.2.   Ёшлар орасида букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этган уруш фахрийлари ва иштирокчиларига нисбатан ҳурмат ва ғурур туйғусини уйғотиш.

2.3.   Бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этган ҳолда, сафимизда юрган кекса уруш фахрийлари ва иштирокчиларини эъзозлаш ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш.

2.4.   Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган иншолар асосида Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчиларининг ҳаёти, унвон ва эришган ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни ZiyoNET Ресурс маркази ресурсларида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш.

3. Танлов иштирокчилари

Танловда 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Davra.uz ижтимоий тармоғида рўйхатдан/авторизациядан ўтган ҳолда иштирок этишлари мумкин.

4. Танлов ўтказиш муддати

4.1.   Танлов 2017 йилнинг 19 апрелидан 19 майга қадар ўтказилади.

4.2.   Танлов бўйича иншолар Davra.uz ижтимоий тармоғида ташкил қилинган “Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” номли гуруҳи орқали қабул қилинади.

4.3.   Танлов ғолиблари Davra.uz ижтимоий тармоғи орқали 2017 йилнинг 1 июнь куни эълон қилинади.

4.4.   Танловни ўтказиш муддатлари Танлов ташкилотчисининг қарорига кўра узайтирилиши мумкин. Бу тўғрисидаги маълумотни Танлов ташкилотчиси www.tanlov.uz сайтида хабар беради.

5. Танловни ўтказиш тартиби ва шартлари

5.1.   Танлов ZiyoNET ахборот-таълим тармоғи доирасида ўтказилади.

5.2.   Танлов доирасида юборилган иншолар UZINFOCOM Маркази вакилларидан иборат Ҳайъат аъзолари (кейинчалик “Танлов Ҳайъат аъзолари” деб юритилади) (1-илова) томонидан Танлов шартлари ва мезонлари асосида текширилади ва баҳоланади.

5.3.   Танлов иштирокчилари иншоларига белгиланган талаблар қуйидагилардан иборат:

  • Танлов иштирокчилари “Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги иншоларини Davra.uz ижтимоий тармоғида ташкил этилган “Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” номли гуруҳида жойлаштиришлари шарт;
  • иншо матнидан аввал танлов иштирокчиси иккинчи жаҳон уруши фахрийси бўлган бобоси, бувиси (қариндоши)нинг исми шарифи, тўғилган йили, вафот этган йили (агар вафот этган бўлса), медаль ва орденлари, фотосурати (фотосурат илова қилинган ижодий ишларга қўшимча балл берилади), қисқача биографияси тўғрисида маълумот берилиши шарт;
  • иншо матни Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчиларинингтаржимаи ҳоли, эришган ютуқлари, унвонлари ва уларнинг уруш даврларидаги хотираларига асосланган маълумотлар асосидатузилган бўлиши шарт;
  • иншо 6000 белгидан кам бўлмаслиги лозим;
  • иншолар ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади;
  • Танлов иштирокчисининг иншоси якунида унинг фамилия, исми, шарифи, туғилган санаси, электрон почта қутиси ва телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар келтирилган бўлиши лозим;

5.4.   Танлов иштирокчиларининг мазкур Танловда иштирок этишлари уларнинг иншолари UZINFOCOM Маркази ресурсларида нашр этилишига розилик билдирганликларини билдиради.

6. Баҳолаш мезони

6.1.   Танлов доирасида Davra.uz ижтимоий тармоғининг “Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” номли гуруҳи орқали келиб тушган энг яхши учта иншо муаллифлари 12 ёшдан 18 ёшгача ҳамда 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган номинациялари бўйича Танлов Ҳайъат аъзолари томонидан ушбу Низомда келтирилган талаб ва мезонлар асосида баҳоланади ва ғолиблар аниқланади.

6.2.   Танлов талаблари ва шартларига жавоб бермайдиган иншолар қабул қилинмайди ва Танловдан четлаштирилади.

6.3.   Танлов иштирокчиларининг иншолари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

  • Davra.uz ижтимоий тармоғининг “Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” номли гуруҳида энг кўп “лайк” тўплаган иншолар (умумий баллнинг 30%). Ундан кейинги баллар тақсимоти энг кўп овоз тўплаган ижодий ишнинг овозлар сонига нисбати бўйича ҳисобланади;
  • иншода баён этилаётган уруш фахрийси ва иштирокчининг уруш даврларидаги фотосуратлари билан бойитилгани (умумий баллнинг 20%);
  • стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилгани (умумий баллнинг 20%);
  • уруш фахрийси ва иштирокчисининг уруш даврлари билан боғлиқ бўлган хотиралари ва уларнинг жасоратлари келтирилган воқеалар билан бойитилгани(умумий баллнинг 10%);
  • Танлов Ҳайъат аъзоларининг баҳолари (умумий баллнинг 20%).

7. Танлов ғолибларини тақдирлаш

7.1.   Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланади:

  • Битта биринчи ўрин – 1-даражали диплом ва қимматбаҳо совға;
  • Битта иккинчи ўрин – 2-даражали диплом ва қимматбаҳо совға;
  • Битта учинчи ўрин – 3-даражали диплом ва қимматбаҳо совға (қимматбаҳо совғалар рўйхати 2- иловада).

7.2. Танлов ғолиблари UZINFOCOM Маркази биносида тақдирланади.

7.3. Совринлар пул эквиваленти билан алмаштирилмайди.

7.4. Танлов ғолиблари ва уларнинг иншолари UZINFOCOM Маркази ресурсларида кенг ёритилади.

Танловнинг Davra.uz ижтимоий тармоғида яратилган гуруҳига ҳавола: http://davra.uz/groups/show/2d6a6c33-65bb-4cbc-94f0-fe42f0071527

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.