Ранг схемаси

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 5 млн сўмдан берилади


17.04.2018

>Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

9 май умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида уларга 5 млн миқдорида бирйўла пул мукофоти белгиланди.

Ўтган йили уруш қатнашчилари ва ногиронлари байрам муносабати билан 2 млн сўмдан тақдирланган эди.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.