Ранг схемаси

Президент «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйди


10.05.2017

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Маросим UzReportTV канали орқали намойиш этилди.

Гулчамбар қўйиш маросимидан сўнг давлат раҳбари Хотира майдонига йўл олди. Шундан сўнг турли давлат органлари вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.