Ранг схемаси

Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлиги янги ўрнида очилди


10.05.2017

9 май куни Дўстлик боғида Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлиги тантанали равишда очилди.

Уруш йилларида 15 болани асраб олган темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласи ёдгорлиги 9 май куни Тошкентдаги Дўстлик боғида (собиқ Бобур боғи) тантанали равишда очилди. Маросимда шаҳар ва туман маъмурияти, миллий маданий марказлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

1982 йилда Халқлар дўстлиги майдонига ўрнатилган ёдгорлик 2008 йилда шаҳар четига кўчирилган эди. 1 май куни у Дўстлик боғига олиб келинди ва Тинчлик қўнғироғи билан бир сафга ўрнатилди.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.