Ранг схемаси

Собир Раҳимов ҳайкали аввалги жойига қайтарилади


04.05.2018

2011 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом истироҳат боғига кўчирилган генерал Собир Раҳимов ҳайкали аввалги жойига қайтарилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 2 май куни Наманган вилояти Норин туманида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди, дея хабар берди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ёдгорликнинг қайтарилиши тарихий адолатнинг тикланиши бўлар эди, деди давлат раҳбари.

Аввал ёдгорлик (1981 йилда очилган) Собир Раҳимов тумани (1970 йилда ташкил этилган) ҳокимияти қаршисида жойлашган эди. 2010 йил охирида туман, унгача Собир Раҳимов метро станцияси номи ҳам «Олмазор"га ўзгартирилган эди.

Собир Раҳимов 1902 йилда Тошкентда туғилган. 1941−1945 йилларда урушда иштирок этиб, бир неча маротаба яраланган. 1944 йил ноябрда иккинчи Беларус фронти 65-армия 37-гвардия дивизияси қўмондони этиб тайинланган.

1945 йил мартда урушда ҳалок бўлган. Тошкентда дафн этилган. Вафотидан сўнг 1965 йил 6 майда унга Собиқ Иттифоқ Қаҳрамони унвони берилган.

Фото: mytashkent.uz

Манба

 

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.