Ранг схемаси

Метрода концерт дастури


26.04.2018

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли ижодий гуруҳи томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги метро йўналишларидаги бекатларда концерт дастури намойиш этилмоқда. 

 

Ушбу лойиҳа Президентимизнинг жорий йил 16 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди. 

 

– Бу концерт ўзгача руҳда ташкил этилди, – дейди подполковник З.Бобожонов. – Унда миллийлик, тарихийлик, замонавийлик уйғун. Атрофдагиларнинг қизиқиши ҳам бошқача. Бунда биз қадимий мусиқа асбобларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. 

 

Мазкур лойиҳа давомида йигирмадан зиёд ижодий гуруҳ аъзолари, метронинг турли йўналишларида Иккинчи жаҳон уруши йиллари воқеаларини ёдга солувчи куй-қўшиқлар ва ўзига хос рақсларни ижро этишади. 

 

Манба

 

 

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.