Ранг схемаси

Фахрийларга эҳтиром


04.05.2018

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд шаҳар кенгаши ва бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар шаҳарда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлиб, уларни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан билан қутладилар. 

Фахрийларга Президентимиз номидан 5 миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди. Мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият бағишлади. 

–Уруш, унинг оқибати туфайли инсоният бошига тушган кулфатлар ҳали- ҳануз ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди, – дейди Рашид бобо Раҳмонов синовли йилларни хотирлаб. – Неки бўлса, биз кўрдик. У кунлар бошқа қайтмасин, илоҳим. Бугунги дориломон кунларимиз бардавом бўлсин. Тинчлигимиз, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. 

3.JPG

 
5.JPG
Манба

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.