Ранг схемаси

Эъзоз ва эътибордан мамнун отахон


02.05.2018

Нукус шаҳридаги “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 93 ёшли Отабой бобо Ермаганбетовнинг навқирон ёшлиги Иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келди. 

1943 йили фронтга чақирилган отахон, урушдан кейин 1953 йилга қадар чегара қўшинларида ҳарбий хизматда бўлди. Сўнг узоқ йиллар Мўйноқ балиқ консерва заводида самарали меҳнат қилди. Турмуш ўртоғи Нина Ермаганбетова билан уч фарзандни эл хизматига камарбаста этиб тарбиялади. Айни пайтда яқинлари бағрида кексалик гаштини сураётган Отабой бобо юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликдан мамнун. 

Манба

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.