Ранг схемаси

Хотира китоби


Абдужаббор Тешабоев 1912 йилнинг 10 январида Асала (Ленинск) шаҳрида ишчи оиласида дунёга келган. 1941-1945 йилларда хизмат қилган. Япон урушидан сўнг 1945 йилнинг октабрида ўз юртига қайтган. Урушдан сўнг она тили ва адабиёт фанидан дарс берган. 1985 йилнинг 6 январида вафот этган.

1910 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида таваллуд топган. 1941 йилда фронтга кетиб артиллерия бўлинмасида жасорат кўрсатган. 1943 йилда уришда ногирон ҳолда қайтган. 1992 йилда вафот этган.

Алимов Ғофуржон 1918 йилда таваллуд топиб, 2001 йил вафот этган. 1942-1945 йилларда Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси бўлган. 

Акбаров Охунмирза 1939 йилда ҳарбий хизматга Наманган шаҳридан чақирилган. 1941 йилда хизмат муддати тугашига оз қолганида уруш бошланган ва улар урушга киришган. Акбаров Охунмирза Ростов вилояти Каменск шаҳрида танк полкида танк командири бўлиб хизмат қилган. Уруш вақтида бедарак йўқолган.

1910 йилда Бўстонлиқ туманида таваллуд топган. 1941 йил урушга кетган. Чеҳия, Словакия, Руминия, Полша, Украина, Белоруссия, Швецария, Греция, Испания, Франция, Югославия, Австрия, Голландия, Венгрия мамлакатларида фашистларга қарши курашларда жанг қилганлар. Кўплаб орден ва медаллар совриндори бўлганлар. 1987 йилда Чирчиқда ҳаётдан кўз юмган.

Азизов Абид родился 1902 году. 8 декабря 1941 года на войну, ему было 41 год. Как многие наши соотечественники попал в город герой Сталинград. Победу  встретил у Бранденбургских ворот недалеко от Рейхстага, у самого логова Адольфы Гитлера в составе 245  Минометного Проскуровского полка . Так целым, невредимым вернулся из войны в Ташкент. 

1917 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбек. Сержант, 97-алоҳида моторлашган муҳундис-сапёр батальёнининг сапёр бўлими командири. Уруш даврида душман миналарини зарарсизлантиришда кўрсатган жасорати учун иккита Қизил орден, II даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. 1944 йил 16 майда СССР Олий Кенгаши Раёсати қарори билан сержант Абдуллаев Самигга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.   

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.