Ранг схемаси

Хотира китоби


1917 йилда Метан вилоятининг Багрин қишлоғида туғилган. Миллати узбек. 1942 Самарқанд вилоятининг Митан туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Ефрейтор,206-ўқчи дивизиясининг 722-полки автоматчилар ротаси бўлим қўмондони. Олий Совети Президиумининг 1944 йил 3 июндаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун ефрейтор Карабаев Алабай Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1921 йилда Чимбой тумани Охунбобоев жамоа хўжалиги қишлоғида таваллуд топган. Миллати қозоқ. Қорақалпоқ АССРи Қораузоқ туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Гвардия оддий аскари, 128-Туркистон гвардия тоғли-ўқчи дивизияси 327-гвардия тоғли-ўқчи полкининг автоматчиги. Улуғ Ватан урашининг жангларида кўрсатган жасорати учун СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 24 мартидаги қарори билан гвардия қизилармиячиси  Қороқулов Джуман Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1915 йилда Саратов вилояти Синенкие қишлоғида таваллуд топган. 1939 йилда Тошкент шаҳрининг Калининск туман ҳарбий комиссариати томонидан Совет армиясига чақирилган. Катта лейтенант, 254-ўқчи дивизияси 9360-ўқчи полкининг ўқчи ротаси қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 февралидаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун катта лейтенант Караулов Василий Иванович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1918 йилда Тошкент вилояти Оржоникидзев туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек.  Оржоникидзев туман ҳарбий комиссариати томонидан Совет армиясига чақирилган. Гвардия лейтенанти, 132-гвардия ўқчи полкининг пулеметвзводининг қўмондони. II-даражали Ватан уруши ордени ва Қизил байроқ ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 24 мартидаги қарори билан Яск-Кишинев жангида  кўрсатган жасорати учун гварди лейтенанти Каримов Ғулом Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1922 йилда Оренбургда таваллуд топган. 1939 йилдан бошлаб Совет армиясида хизмат қилган. В.И.Ленин номидаги ҳарбий пиёда ўқув юртини тамомлаган. Лейтенант, 134-ўқчи дивизиянинг 629-ўқчи полки айғоқчилик бўлими қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 4 июндаги қарори билан Смоленск вилоятидаги жангларда кўрсатган жасорати учун лейтенанту Владимир Васильевич Карпов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. I-даражали Ватан уруши ордени,Қизил байроқ ордени, “Жасорат учун” медали ва “Жангдаги хизматлар учун” медаллари билан тақдирланган.

1913 йил Тошкентда таваллуд топган. Миллати рус. Совет армиясига 1941 йилда Тошкентдаги шаҳар Ленин номидаги комиссариат томонидан Совет армиясига чақирилган. Гвардия сержанти, 20-ўқчи дивизиянинг 60-ўқчи полки Станокли пулемёт ҳисоблаш қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 13 сентябрдаги қарори билан Молдавиядаги жангларда кўрсатган жасорати учун гвардия сержанти Карпов Иван Петрович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1923 йилда таваллуд топган. Миллати ўзбек. 1942 йилда Бухоро вилояти Ленин номидаги харбий коммиссриати томонидан Совет армиясига чақирилган. Катта сержант, 78-ўқчи дивизия 407-танкларни-қирувчи артиллерия полкининг қурол қўмондони. I-даражали Ватан уруши ордени,Қизил байроқ ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 29 июндаги қарори билан Будапешт жангларда кўрсатган жасорати учун катта сержант Каршиев Кучкар ўлимидан кейин  Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1924 йилда Озарбайжон ССР қуйи Шижбак қишлоғида таваллуд топган. Миллати арман. Совет армиясига 1943 йилда Тошкентдаги шаҳар Ленин номидаги комиссариат томонидан Совет армиясига чақирилган. Гвардия сержанти, 86-гвардия танк қирувчи дивизионининг, қурол наводчиги. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 18 ноябрдаги қарори билан Висладаги жангларда кўрсатган жасорати учун гвардия сержанти Каспарьян Сурен Акопович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. 

1915 йилда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Қавардан қишлоғида туғилган. 1938 йилда Совет армиясига чақиртирилган. Сержант, 8-ўқчи дивизияси 229-ўқчи полки взвод қўмондони ёрдамчиси. СССР Олий Совети Президиумининг 1943 йил 16 октябрдаги қарори билан Десна дарёси бўйидаги жангларда кўрсатган жасорати учун сержант Касымходжаев Саидусман Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. 

1901 йилда таваллуд топган. Миллати рус. Совет армиясига Тошкентдан кетган. Танк қўшинлари генерал-лейтенанти. 7-механизаштирилган бино қўмондони. II-даражали Суворов ордени, I-даражали Кутузов ордени ва Қизил байроқ ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 8 сентябрдаги қарори билан империалистик Япония билан бўлган жанларда кўрсатган жасорати учун генерал-лейтенант Катков Федор Григорьевич Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1921 йил Оренбург вилоти Моторино қишлоғида таваллуд топган. Миллати рус. Совет армиясига Фарғона шаҳар харбий комиссариатига чақирилган. Гвардия кичик лейтенанти, 22-гвардия мотоўқчи бригадасининг танкка қарши қроллар взводи қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 10 январ қарори билан Улуғ Ватан урушидаги жангларида  кўрсатган жасорати учун кичик лейтенант Кельчин Михаил Никифорович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1918 йил Одесса шаҳрида таваллуд топган. Миллати украин. Капитан, 10-алохида авиация узоққа уюштирилган айғоқчилик полкининг авиаэскадриля қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1943 йил 24 май жангларида кўрсатган жасорати учун капитан Кибалко Василий Васильевич Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.