Ранг схемаси

Хотира китоби


1924 йилда Самарқандда туғилган. Миллати ўзбек. 1941 йилда Самарқанд ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Гвардия старшинаси, 60-гвардия ўқчи дивизиянинг 132-гвардия артиллерия полкининг,8-чи батарея айғоқчиси. III-даражали Шуҳрат ордени ва “Қизил юлдуз” ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиумининг 1944 йил 22 февралдаги қарори билан Днепр жангларида кўрсатган жасорати учун сержант Играшев Боис Хамидович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг Фрунзен туманида таваллуд топган. Совет Армиясига 1942 йилда Қозоғистон ССРнинг Туркистон ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Кичик лейтенант, 180-ўқчи дивизиянинг 42- ўқчи полки взводи қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 10 январидаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун кичик лейтенант Ирисбеков Курбантай вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1911 йилда Баку шаҳрида таваллуд топган. Миллати рус. Урушгача Андижон вилоятида яшаб фаолият кўрсатган.1941 йилда Совет Армиясига Балиқчи туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Старшина,  1124-ўқчи полкининг взвод қўмондони ёрдамчиси. III-даражали Шуҳрат ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 июлдаги қарори билан Литва жангида  кўрсатган жасорати учун старшина Исипин Александр Иванович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1924 йилда Қозоғистон ССРнинг Туркистон шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Жанубий Қозоғистоннинг Туркестон туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Сержант,138-ўқчи дивизиясининг 650-ўқчи полки 3-ўқчи ротаси бўлим қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги қарори билан  жангларда  кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги  учун сержант Иситов Расул Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1907 йилда Ғалла орол тумани Турк қишлоғида таваллуд топган. 1942 йилда Самарқанд тумани, Пайариқ  туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Аскар, 74- гвардия ўқчи дивизиясининг, 240- гвардия полки автоматчиси. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 31 майдаги қарори билан Прознань шаҳри учун жангида  кўрсатган жасорати учун аскар Исмоилов Эшонқул Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1916 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Совет Армиясида 1937 йилдан Фрунзен туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Катта лейтенант, Суворов авиация полкининг 620-ҳужум ордени қўмондони. Қизил байроқ ордени, I-даражали Ватан уруши ордени ва Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 18 август қарори билан Улуғ Ватан урушидаги жангларида  кўрсатган жасорати учун катта лейтенант Ишанкулов Абдусаттор Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1910 йилда Самарқанд вилояти Метан тумани “Иттифоқ” жамоа хўжалиги қишлоғида таваллуд топган. 1941 йилда Совет Армиясига чақирилган. Оддий аскар, 399-ўқчи дивизиясининг 1348-бўлим пулеметчиги. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 24 март қарори билан Полша ҳудудидаги жангларида  кўрсатган жасорати учун катта оддий аскар Қодиров Очил  Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1906 йилда Пенза вилояти Пачелма шаҳрида туғилган. Миллати рус. Урушгача Бухоро вилоятида яшаган ва фаолият кўрсатган. 1942 йилда Косон туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Катта сержант, 69-Севск қизил байроқ ўқчи дивизияси 303-ўқчи полкининг 2-ўқчи артиллерия бўлими қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1943 йил 30 октябиридаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун кичик сержант Казаков Константин Федорович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. 

1913 йилда Пишпек(Бишкек) шаҳрида туғилган. Миллати рус. Совет армиясига 1935 йилда чақирилган. Гвардия майори, 19-гвардия танки бригадсининг, моторлаштирилган  автоматчилар артилериясининг қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 24 мартидаги қарори билан Белоруссия ва Литва ҳудуларидаги жангларда кўрсатган жасорати учун гвардия майори Калашников Николай Семенович ўлимидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. 

1922 йилда Қорақалпоқ ССРи Хожалий туманида таваллуд топган. Миллати қозоқ. 1941 йилда Ташовуз вилоятининг Калининск туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Гвардия оддий аскари, 7-гвардия кавалерия биносининг танкка қарши қуролининг наводчиги ёрдамчиси. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 15 январидаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун гвардия оддий аскари  Калдыкараев Жумагали ўлимидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1921 йил Тюмен вилояти Тархан қишлоғида таваллуд топган. Миллати татар. 1940 йилдан Совет армиясида бўлган. Сержант. 246 ўқчи дивизиянинг 325-алоҳида айғоқчи ротасининг айғоқчиси. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 15 майидаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун кичик сержант Калиеву Анвар Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.  Урушдан сўнг Узбекистонда жойлашди.

1907 йилда Қуқонда таваллуд топган. Миллати рус. 1927 йилдан Совет армиясида хизмат қилган. Гвардия подполковниги, Қора денгиз флотининг 1-авиадивизиясининг хаво- харбий кучлари 5-гвардия авиаполки қўмондони. Қизил Байроқ ордени, I-даражали Ватан уруши ордени, Ушаков ордени ва Қизил юлдуз орденлари билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 16 майидаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун гвардия подполковниги Виктор Павлович Канарев Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.