Ранг схемаси

Хотира китоби


1923 йилда туғилган. Миллати рус. 1941 йилда Совет армиясида бўлган, гвардия капитани, 12-ҳужум мухандис-миначи бригадасининг,59-миначи артилерия катта сержанти.Қизил байроқ ордени, I-даражали Ватан уруши ордени ва учта Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. 1945 йил 28 апрелда, СССР Олий Совети қарори билан Будапешт жангида, қаҳрамонлик ва жасорат учун гвардия капитани Завражнов Николай Николаевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди. Захирага утказилгандан сўнг  Николай Николаевич Тошкентда яшай бошлади.

Ашхобод шаҳрида туғилган. Миллати рус. 213-ўқчи дивизиясининг 585-ўқчи бўлими қўмондони, Майор. СССР Олий Совети 1943 йил 26 октябридаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун майор Зайковский Николай Василевич вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1916 йилда Волгоград шаҳрида туғилган. Миллати рус. 1942 йилда Совет армиясига қарши шаҳар харбий комиссариати томонидан чақирилган. 269-ўқчи полкининг 136-ўқчи дивизиясининг кўмондони,сержант. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 10 январдаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун сержант Зайковский Александр Павлович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1923 йилда таваллуд топган. Миллати татар. 1941 йил декабрь ойида Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. 6-армия 198-алоҳида артилериянинг  автоматчиги, Ефрейтор. СССР Олий Совети Президиуми 1944 йил 19 мартдаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун ефрейтор Зиангиров Муҳаммад Султангирович вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1945 йилда таваллуд топган. Миллати яхудий. Урушгача Фарғона шаҳрида яшаган ва фаолият юритган. Кичик лейтенант, 126-ўқчи дивизиясининг 690-ўқчи бўлим 2-ўқчи артилерияси ўқчилар взводи командири. СССР Олий Совети президиуми 1943 йил 1 ноябрдаги қарори билан Мелитополь шаҳридаги жангларда кўрсатган қахрамонлиги учун  кичик лейтенант Зиндельс Абрам Моисеевич вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1921 йилда таваллуд топган. Украина миллатига мансуб. 1940 йил Самарқанд шаҳар ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Сержант, 760-чи танкга қарши қирувчи артилерия полкининг қурол командири. “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиуми 1944 йил 1 июлдаги қарори билан жангларда кўрсатган жасорати учун  сержант Зиненко Иван Гордеевич Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1914 йилда Сумск вилоятининг Захаревщина фермасида  таваллуд топган. Украина миллатига мансуб. Урушгача Марғилон шаҳрида яшаган.Гвардия майори, 6-гвардия танк корпусининг 51- гвардия танк бригадаси мотаризацияланган автоматчиклар артилерияси қумондони. III-даражали Кутузов ордени, Александр Невский ҳамда Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиуми 1944 йил 23 сентябрдаги қарори билан Польша ҳудуди жангларида кўрсатган қахрамонлиги учун  гвардия майори Зубков Иван Сидорович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

Тюмен вилоятининг Покровка қишлоғида 1918 йилда таваллуд топган. Миллати рус. 1938 йилдан Совет армиясида. Джиззах тумани ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. 747-батареясининг танкга қарши қирғин артиллерияси бўлими старшинаси. II-даражали Ватан уруши ордени, Қизил Юлдуз ордени ҳамда “Жангдаги хизматлари” учун медали билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиуми 1945 йил 24 мартдаги қарори билан Литва ҳудудидаги жангларида кўрсатган қахрамонлиги учун  гвардия майори Зубков Иван Сидорович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. Урушдан сўнг Егор Иванович ўз уйига Жиззах вилоятига қайтиб келган.

1912 йил Тошкент шаҳрида тавллуд топган. Миллати рус. Гвардия капитани, 108-ўқотар дивизиясининг 311-гвардия ўқотар бўлими артиллерия қўмондони ўринбосари. Александр Невский ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиуми 1943 йил 26 октябридаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун капитан Борис Андреевич Ивановском Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1923 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати рус. Тошкент шаҳар ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. 312- ҳужум авиаполки ҳаво флоти қўмондони, капитан. Иккита Қизил байроқ орденлари ва Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиумининг 1944 йил 26 октябридаги қарори билан Улуғ Ватан уриши жангларида кўрсатган жасорати учун капитан Ивлев Юрий Дмитриев Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1915 йил Кокчетав вилояти Володарск қишлоғида таваллуд топган. Миллати рус. 1941 йилда Тошкент вилоят Бекобод туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Катта сержант, 65-армия 69-ўқотар дивизиясининг 99 алоҳида миначи бўлими қўмондони. “Жасорат учун” медали бн тақдирланган. Днепр жангида кўрсатган жасолрати учун, СССР Олий Совети президиумининг 1943 йил 30 октябридаги қарори билан катта сержант Ильин Степан Петрович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1920 йилда Қизилордин тумани, Қизил юлдуз хужалигининг қишлоғида туғилган. Миллати қозоқ. Сержант, 152-ўқчи бригадасининг айғоқчи ротаси қўмондони.   III-даражали Шуҳрат ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиумининг 1945 йил 9 апрелдаги қарори билан Дунай жангларида кўрсатган жасорати учун сержант Наги Ильясов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.