Ранг схемаси

Хотира китоби


1922 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Миллати рус. 1940 йилдан Совет Армиясида хизмат қилган. Катта лейтенант, 58-гвардия ҳужумчи авиадивизиясининг звено командири. Иккита орден Қизил байроқ ордени ва II даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Улуғ Ватан уруши йилларидаги қаҳрамонликлари учун 1946 йил 15 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Анатоли Сергеевич Богданов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1920 йилда Днепропетр вилояти Любимов қишлоғида туғилган. Украинлик. Урушдан олдин Тошкент шаҳрида яшаган. 1938 йилдан Совет Армиясида хизмат қилган. Гвардия мойори, 6-гвардия ўқчи дивизияси 34-гвардия артиллерия полки дивизия командири. Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган жасорати учун 1943 йил 16 октябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Николай Дмитриевич Богданов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1924 йилда туғилган. Миллати рус. 1942 йилда Қорақалпоқ ССР Чимбой туман ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматига чақирилган. Катта сержант, 235-ўқчи дивизияси 369-махсус сапер батальони бўлим командири. Шарқий Прусдаги жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун 1945 йил 19 апрелда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан катта сержант Михаил Алексеевич Булатов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1923 йилда туғилган. Миллати рус. 1941 йилда Бухоро вилояти Қоракўл туман ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Сержант, 383-ўқчи дивизияси 691-тоғ-ўқчи полки 2-пулемёт ротаси ҳисоб командири. Керч учун жангда кўрсатган жасорати учун 1944 йил 16 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан сержант Юрий Биков Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1919 йилда Саратов вилояти Тернов қишлоғида туғилган. Миллати рус. 1939 йилда Тошкент шаҳар ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Гвардия тиббиёт хизмати лейтенати, 224-гвардия ўқчи полки 1-ўқчи батальони тозалик взвод командири.  Динепр жангларида кўрсатган жасоратлари учун 1943 йил 26 октябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан гвардия тиббиёт хизмати лейтенати Биковский Виктор Иванович  Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1910 йилда Киев шаҳрида таваллуд топган. Миллати Еврей. Бухоро Совет Армияси ҳарбий хизмати томонидан чақирилган. Гвардия капитани, 99-ўқчи дивизияси 206-ўқчи полки 3-ўқчи батальони сиёсий ишлар бўйича қўмондон ўринбосари. 1946 йил 15 майда Юқори Собиқ Иттифоқ Президиуми буйруғи билан Будапешт шаҳри босиб олишида кўрсатган жанги учун Борис Яковлевич Вайнштейн вафотидан сўнг Собиқ Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1922 йилда Могилевская вилояти Краснополье қишлоғида таваллуд топган. Миллати Еврей. Катта лейтенант 333-ўқчи дивизияси 1118-ўқчи полки 45-миллиметр қуролли батальони командири. Запорожье туманида кўрсатган жасорати учун, Юқори Собиқ Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1944 йил 22 февралда катта лейтенант Исаак Федорович Ваксман вафотидан сўнг Собиқ Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1919 йилда тавалуд топган. Армияга кетишдан олдин Тошкентда ўқиган ва ишлаган. Майор, 331-ўқчи авиадивизия  179-ўқчи полкаси командири. Иккита Қизил байроқ кўкрак нишони, Александр Невский ва Қизил юлдуз орденлари билан тақдирланган. 1946 йил 15 майда Улуғ Ватан Урушидаги жанговар хизматлари учун Юқори Собиқ Иттифоқ Президиуми буйруғи билан майор Агзам Зиганшевич Валеев вафотидан сўнг Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1904 йилда таваллуд топган. Миллати рус. Самарқанд вилояти Пахтакор тумани ҳарбий хизмати томонидан Собиқ Иттифоқ Армиясига чақирилган. Гвардия капитани, 13-кавалер дивизиясида эскадрон командири бўлган.  Польша шаҳридаги жанговар хизматлари учун, Юқори Собиқ Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1944 йил 25 августда капитан Дмитрий Павлович Васильев вафотидан сўнг Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1901 йилда Белостокс вилояти Беловеж қишлоғида таваллуд топган. Миллати белорус. 1919 йил Совет Иттифоқи Армиясига Тошкентдан чақирилган. 213-ўқчи дивизияси 739-ўқчи полкаси командири, подполковник. Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. Днепр шаҳрини қўлга олишда жанговар хизматлари учун, Юқори Собиқ Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 26 октябрида Александр Александрович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1919 йилда Каунас шаҳрида таваллуд топган. Миллати литвиялик. Совет Иттифоқи Армиясига чақирилишидан олдин Тошкент темир йўллари Урсатьев станциясида ишлаб яшаган. Майор, 16-литвия ўқчи дивизияси, 249-чи ўқчи полкаси, 3-ўқчи батальони командири. Неман қирғоғида бўлиб ўтган жангдаги кўрсатган жасорати учун,  Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 24 март майор Виленскис Вольфас Лейбович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1920 йилда Киев вилояти Черкас шаҳарчасида таваллуд топган. Миллати рус. Тошкент шаҳрининг Фрунзенский ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Катта сержант, 184-ўқчи дивизияси, 616-артиллерия полкаси, 1-батареясида командир. Катта сержант вазифасини юқори даражада бажаргани ва кўрсатган жасорати туфайли,  Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 24 март катта сержант Воиншен Ефим Андреевич  Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.