Ранг схемаси

Хотира китоби


1914 йилда туғилган. Миллати ўзбек. 1942 йили Совет Армиясига чақирилган. 280-ўқчи дивизияси 1031-ўқчи полки 4-ўқчи ротаси биринчи рақамли қўл пулемёти аскари. 1942 йил август ойидан Улуғ Ватан  уруши  аъзоси бўлган. Днепр учун жанглардаги алоҳида кўрсатган қаҳрамонлиги учун 1943 йил 17 октябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан оддий аскар Алиназаров Содиқ Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1915 йилда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Исқоқори қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. 1942 йили Совер Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Гвардия оддий аскари, 16-гвардия кавалерия дивизияси 60-гвардия кавалерия полки 1-эскадрон бўлим командири . Днепр учун жанглардаги кўрсатган қаҳрамонлиги учун 1944 йил 15 январда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Халлақ Аминов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1913 йилда Новгород вилояти, Эски Рус шаҳрида туғилган. Миллати рус. Урушдан олдин Тошкент шаҳрида яшаган. Офицер. Капитан, 826-ҳужумчи авиация полки авиаэскадрили командири. Улуғ Ватан уруш йиллари жангларида кўрсатган қаҳрамонликлари учун 1945 йил 23 февралда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Арефев Пётр Алексеевич Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1914 йилда Арманистон ССР Хензеран қишлоғида туғилган. Миллати арман. 1936 йили Самарқанд туман военкаматига ҳарбий хизмат учун чақиртирилган. Гвардия лейтенанти, 14-гвардия кавалерия дивизияси 54-гвардия кавалерия полки отлиқ эскадрон командири. Жангларда қаҳрамонлик кўрсатгани учун 1944 йил 15 январда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан гвардия летенанти Гурген Мирзоевич Арзуманов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1907 йилда Арманистон ССР Гегенуш қишлоғида туғилган. Миллати арман. 1941 йилда Самарқанд туман ҳарбий қисмига ҳарбий ҳизмат учун чақиртирилган. Гвардия ефрейтори, 201- ўқчи полки 1-ўқчи батальони ўқчи-автоматчиси.  II даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Беларусия озодлиги йўлида жангларда кўрсатган қаҳрамонлиги учун 1944 йил 22 июлда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Михаил – Мугеш Агателович Артюнонов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1925 йилда Омск вилояти Татар қишлоғида туғилган. Миллати бошқирт. Наманган вилояти Янгиқўрғон туман ҳарбий қисмига ҳарбий хизмат учун чақиртирилган. Оддий аскар, 75-гвардия ўқчи дивизияси 241-гвардия ўқчи полки 3-ўқчи батальони ўқчи-автоматчиси. Днепр жангларида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун 1943 йил 17 октябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Михаил Владимирович Ахмедов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Ғалабадан сўнг Михаил Владимирович Наманганга қайтиб келган.

1915 йилда Фарғона вилояти Куйбешев тумани Душер қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. 1942 йилда Совет армиясига ҳарбий хизмат учун чақирилган. Ефрейтор, 88-алоҳида моторлашган мухандислик баталиони қўмондони бўлган. Одер дарёси учун жангларда кўрсатган қаҳрамонлиги учун 1945 йил 10 апрелда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Тўхтасин Ахмедов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1925 йилда Тошкент вилояти Мирзачўл шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1943 йил январда Совет армиясига Мирзачўл туман ҳарбий қисмидан ҳарбий хизматга чақирилган. Гвардия кичик сержанти, пулемёт қурилмаси бошқарувчиси. 1-гвардия ўқчи дивизияси 169-гвардия ўқчи полкида хизмат қилган. Неман дарёси учун кечган жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун 1945 йил 24 мартда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Турғун Ахмедов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1923 йилда Саратов вилояти Дергачи туман марказида туғилган. Миллати татар. 1942 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туман ҳарбий қисмидан Совет армиясига ҳарбий хизматга чақиртирилган. Кичик лейтенант, 121-ўқчи дивизияси 388-ўқчи полки взвод командири.  Қизил байроқ ва I даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Сейм дарёси учун кечган жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун учун 1943 йил 17 октябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Қосим Ахмиров Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Урушдан сўнг Қосим Шабанович Қашқадарё вилоятига қайтиб келган.

1914 йилда Тошкент вилояти Қўйлиқ қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. Гвардия катта лейтенанти, 35-гвардия ўқчи дивизияси 118-гвардия артиллерия полки батарея командири. Қизил Юлдуз ордени, II даражали Ватан уруши ордени, Қизил Юлдуз медали билан тақдирланган. Полшанинг Оборники шаҳридаги жангларда қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатгани учун 1945 йил 31 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан  Бобоев Ботир Давронович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1908 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Кичик сержант, 266-ўқчи дивизияси 1006-ўқчи полки қўл пулемёти наводкачиси. Берлин учун жангда қаҳрамонлик кўрсатгани учун  1945 йил 31 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан  Бобоев Тожи-Али Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1923 йилда Фарғона вилояти Жон-Кетмен қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. Қўқон шаҳар ҳарбий қисмидан Совет армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Кичик сержант,  81-ўқчи дивизияси 154-алоҳида кузатиш ротаси бўлим командири. Днепр дарёси учун кечган жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун 1944 йил 15 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан кичик сержант Бобоев Тўхтасин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.