Ранг схемаси

Хотира китоби


1924 йил Хивада туғилган. Совет Армиясига Хоразм вилояти Хива ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Сержант, 13-гвардия ўқчи корпуси 51-сапёр  батальони командири. II-ва III даражали Шухрат ордени билан ва Жасорат учун медали билан тақдирланган. Кенигсберг қўрғон шаҳрига ҳужум қилишда кўрсатган жасорат ва маҳорати учун  Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 19 апрелдаги фармонига кўра гвардия сержанти Нурметов Сатимга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1919 йилда туғилган. Совет Армиясига 1940 йил Қорақалпоқ АССР, Тахтакўприк ҳарбий бўлими томонидан чақирилган.Гвардия катта лейтенанти, 47-гавардия бўлимини разведка авиаполкининг учувчи-кузатувчиси. Улуғ ватан урушида кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 18 августдаги фармонига кўра гвардия катта лейтенанти Нурписов Плис Колгелдиевичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1923 йил Қозоғистоннинг Терен-Узоқ туманида туғилган. Совет Армиясига Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ ҳарбий бўлими томонидан чақирилган.  155-ўқчи дивизияси 436-ўқчи полки оддий аскари. Сталинград жанги ва Днепр кечувида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 10 январдаги фармонига кўра оддий аскар Нурсеитов Жаппасбойга  Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1914 йил Украинанинг Каменец-Подолск  вилоятида туғилган. Совет Армиясига 1933 йил Москва ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия майори, 321-гвардия қирув- танкга қарши артелерия полки командири. Днепр жангида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1943 йил 24 декабрдаги фармонига кўра Ортинский Николай Игнатиевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Николай Игнатьевич Тошкентда яшаб меҳнат қилган.

1920 йилда туғилган.Совет Армиясига 1942 йил Қўқон ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия катта сержанти, 95-гвардия ўқчи дивизияси 233-гваридя артилерия полки командири. I- даражали Ватан уруши ва Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Полша ҳудудида бўлиб ўтган жангда жасорат ва мардлик кўрсатгани учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 23 сентабрдаги фармонига кўра катта сержант Павлов Константин Матвеевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1900 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Совет Армиясига 1918 йил чақирилган. Гвардия полковниги. 66-гвардия танк бригадаси командири. I- даражали Ватан уруши ва Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Берлин жангида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 6 апрелдаги фармонига кўра Павлушко Аркадий Тимофеевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1915 йил Куйбешев вилояти Кинел тумани Грачевка қишлоғида туғилган. Совет Армиясига 1941 йил Самарқанд ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Сержант, 1669-қирув-танкга қарши артилерия полки командири. Улуғ ватан уруши жангларида кўрсатган жасорат ва мардлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1943 йил 26 октабрдаги фармонига кўра Панфилов Михаил Михаиловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Панфилов М.М. Самарқандда яшаб ишлаган.

1914 йилда туғилган. Совет Армиясига Сталин (Тошкент) ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Лейтенант, 8-гвардия ўқчи дивизияси 229-ўқчи полк 7-ўқчи ротасининг командири.I- даражали ватан уруши одени билан тақдирланган. Жангларда жасорат ва мардлик кўрсатгани учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармонига кўра лейтенант Пасов Николай Трофимовичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1924  йил Ростов вилояти Миллеров шаҳрида туғилган. Совет Армиясига 1942 йил Самарқанд ҳарбий бўлими томонидан чақирилган.  Кичик сержант, 69-ўқчи дивизияси 20-разведка ротасининг командири ёрдамчиси. Жасорат учун медали билан тақдирланган. Днепр кечувида кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1943 йил 30 октабрдаги фармонига кўра кичик сержант Пахомов Петр Михайловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Петр Михайлович Ростов вилоятида қолди.

1896 йил Брян вилояти Трубчевск шаҳрида туғилган. Генерал полковник, 4-Украина фронти командири. Улуғ ватан урушида кўрсатган қаҳрамонлиги ва мардлиги учун учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 29 майдаги фармонига кўра Петров Иван Ефимовичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1910 йил Армавире шаҳрида туғилган. Совет Армиясига 1927 йил Армавир ҳарбий бўлими  томонидан чақирилган. Гвардия полковниги, 66-зенит-артилерия полки командири. Қизил байроқ, I- даражали ватан уруши ва Қизил Юлдуз орденларини билан тақдирланган. Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 31 майдаги фармонига кўра гвардия полковникига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг А.С.Пешаков Ўзбекистонда яшаб ишлаган.

1911 йилда туғилган. Совет Армиясига Бухоро вилояти Когон ҳарбий бўлими томонидан чақирилган.  Гвардия кичик сержанти, 272-гвардия миномет полки командири. Днепр кечувида кўрсатган қаҳрамонлик ва мардлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 10 январдаги фармонига кўра гвардия кичик сержанти Пеменов Василий Маркеловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.