Ранг схемаси

Хотира китоби


1924 йилда туғилган.  Совет Армиясига 1944 йил Самарқанд  ҳарбий бўлими томонидан Совет Армиясига чақирилган. 62-ўқчи дивизияси 182-ўқчи полкининг 5-ўқчи ротасида оддий аскари. Днепрни кечиш даврида кўрсатган жасорати ва мардлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 22 февралдаги  фармонига кўра оддий аскар Машков Игор Анатолевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1918 йил Наманган шаҳрида туғилган. Совет Армиясига  1941 йил Наманган ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Кичик сержант, 1261-ўқчи полк командири. Улуғ ватан уруши даврларида  кўрсатган жасорати  учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги  фармонига кўра кичик сержант  Минбаев Набижага   Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1913 йил Андижон вилояти Мархамат қишлоғида туғилган.  Совет Армиясига Мархамат ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. 10-гвардия ҳаво десанти дивизияси  30- ҳаво-десант полкининг 4-ротасида оддий асакари. Мишурин Рог қишлоғи яқинида, 106,7 метр баландлиги учун кўрсатган қаҳрамонлиги  учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1943 йил 20 декабрдаги  фармонига кўра оддий аскар Мирзаев Тўхтасинга вафотидан сўнг   Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1923 йил Саратов вилоятиниг Романовка қишлоғида туғилган. Совет Армиясига Фрунзе (Тошкент) ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта сержант, 306-ўқчи дивизияси 935-ўқчи полкининг 3- батальони жосуси. Қизил юлдуз ордени ва III даражали Шухрат ордени билан тақдирланган.   Латвия учун курашда кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги  фармонига кўра катта сержант Михуткин Михаил Андреевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1920 йилда туғилган. 1940 йил Совет Армиясига чақирилган. Гвардия сержанти. 31-гвардия  ўқчи дивизия 95-двардия ўқчи полкининг сапёри.  Жасорат учун медали билан тақдирланган. Неман дарёсини кечишда кўрсатган мардлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги  фармонига кўра гвардия сержанти Моисеев Александр Петровичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1900 йил туғилган. Совет Армиясига Каттақўрғон (Самарқанд вилояти)  ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Кичик лейтенант, 6-ўқчи дивизияси 125-ўқчи полкининг командири.  Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Улуғ Ватан урушида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармонига кўра  кичик лейтенант Мордвинцев Сергей Анисимовичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. 

1903 йил туғилган. Совет Армиясига Юқори Чирчиқ (Тошкент вилояти)  ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. 280-ўқчи дивизияси 1031-сапёр полки  сапёри. Днепр бўйида кўрсатган қаҳрамонлиги Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1943- йил 17 октабрдаги фармонига кўра оддий аскар Моргулян Лев Марковичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1922 йил Сталинград вилоятида Березовка қишлоғида туғилган. Совет Армиясига  1939 йил Тошкент ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта лейтенант, 569-штурм полки командири. Қизил юлдуз ордени, II -даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Белоруссия учун курашда кўрсатган мардлик ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 18 августдаги фармонига кўра катта лейтенант Морозов Иван Василевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1902 йилда туғилган.  Совет Армиясига Қуйбишев (Тошкент шаҳри)  ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия лейтенанти, 121-гвардия ўқчи дивизияси 337-гвардия ўқчи полкининг 6-ўқчи рота командири. Одерани кечиб ўтишда кўрсатган шижоат ва мардлиги учун  Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 10 апрелдаги фармонига кўра гвардия лейтенанти Муравьев Николай Андреевичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1914 йил Олтой ўлкасида туғилган. Совет Армиясига Термиз ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Кичик лейтенант, 1-танк корпуси, 117-танк бригадасининг 3-танк батальони командири. Улуғ ватан урушида қаҳрамонлиги ва  жангда кўрсатган матонати учун  Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармонига кўра кичик лейтенант Мурашкин Михаил Федоровичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1923 йилда туғилган. Совет Армиясига 1942 йил Самарқанд ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Кичик сержант, 75-артилерия танкга қарши полк командири. Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Днепрни кечиб ўтишда кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 22 февралдаги фармонига кўра кичик сержант Мурзагалимов Газиз Габидулловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг ўз ватани Самарқандга қайтиб келган.

1916 йил Шугурово қишлоғида туғилган.( Татаристон АССР). Совет Армиясига Фрунзе (Тошкент шаҳри) ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия катта сержанти, 78-гвардия ўқчи дивизияси 158-гвардия артилерия полкининг командири.  Жанговор ютуқлари учун медали билан тақдирланган. Одерда кўрсатган  алоҳида ютуқлари учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 10 апрелидаги фармонига кўра гвардия катта сержантига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.