Ранг схемаси

Хотира китоби


1919 йилда Черниговск туманининг Прилуки шаҳрида таваллуд топган. Урушга 1943 йилда Жиззах туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия аскари, 62-ўқчи дивизияси 184-гвардия ўқчилари полкининг қўмондони. Днепрни жангда кесиб ўтишда кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 22 февралдаги фармони билан гвардия аскари Кондратец Иван Яковлевичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1900 йилда Ворониж вилоятида таваллуд топган. Ўзбекистонда истиқомат қилган. Фуқаролик ва Ватан урушлари иштирокчиси. Гвардия генерал-лейтенанти, 7-гвардия посбонлар корпусининг қўмондони. Ленин, Қизил Байроқ ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. Европани озодлиги учун бўлган жангларда жасорати, жангдари хизматлари ва кўрсатган қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 6 апрелдаги фармони билан гвардиянинг генерал-лейтенанти Константинов Михаил Петровичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1920 йилда Шарқий-Қозоғистон вилоятининг Соловьево қишлоғида таваллуд топган. Совет Армиясида 1940 йилдан бошлаб хизмат қилган. Майор, 33-армия 222-ўқчи дивизиясини 606-артиллерия полкининг дивизияси қўмондони. Александр Невский ордени, иккита I даражали Ватан уруши ордени ва Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Улуғ ватан урушида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 31 майидаги фармони билан майор Копылов Иван Павловичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1924 йилда таваллуд топган. Урушга 1942 йилда Сирдарёнинг туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардиянинг кичик лейтенанти, 20-гвардия ўқчи бўлимининг 60-гвардия пиёда полкининг пулемёт взводи қўмондони. Одесса учун кечган жангдаги жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 13 сентябрдаги фармони билан гвардиянинг кичик лейтенанти Корнейко Василий Харитоновичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1923 йилда Хмельниц вилоятининг Шепетовка шаҳрида таваллуд топган. Совет армиясига Самарқанд вилоятининг Найпан туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Лейтенант, 247-Росвальск ўқчи бўлими 909-ўқчи полкининг пулемёт взводи қўмондони. Иккита Қизил Юлдуз ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Висла дарёсининг ғарбий қирғоғида кечган жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 23 мартидаги фармони билан лейтенант Костров Станислав Ивановичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Станислав Иванович Самарқандда яшаб меҳнат қилди.

Чувашс АССРнинг Чуварлен қишлоғида 1911 йилда таваллуд топган. Урушга Тошкентнинг Ленин туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия сержанти, 310-гвардия ўқчи полк 3-ўқчи батальони бўлими қўмондони. Қизил Юлдуз ордени билан мукофотланган. Кироворград вилоятида кечган жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 22 февралдаги фармони билан гвардия сержанти Кошелев Михаил Тимофеевичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Михаил Тимофеевич Тошкентда истиқомат қилиб меҳнат фаолиятини олиб борди.

1916 йилда таваллуд топган. Қашқадарё вилоятида истиқомат қилган, Гузар МТСида тракторчи бўлиб ишлаган. Лейтенант, 248-махсус танк полкининг танк ротаси қўмондони. Қизил Байроқ ва II даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Жангдаги жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 10 мартдаги фармони билан лейтенант Кошелев Николай Ивановичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1904 йилда Ворониж вилоятининг Заверино қишлоғида таваллуд топган. Катта сержант, 40-армиянинг 11-мотоўқчи жамоасини разветка взводи қўмондони. I даражали Ватан уруши, Қизил Юлдуз орденлари ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Днепрда кечган жангда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 23 октябридаги фармони билан катта сержант Кривцов Сергей Васильевичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Сергей Васильевич Ўзбекистонда яшаб меҳнат қилган.

1924 йилда таваллуд топган. Совет армиясига 1942 йилда Ашхобод шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Кичик сержант, 60-ўқчи дивизиясининг 1281-ўқчи полки, полк батареяси  45-миллиметрли қурол нишончиси. Вислани кесиб ўтиш жангларида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 23 октябридаги фармони билан сержант Кузьмин Анатолий Наумовичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Анатолий Наумович Самарқанд шаҳрида яшади.

1918 йилда таваллуд топган. Гвардия катта лейтенанти, 8-гвардия авиация дивизининг 40-гвардия ҳаво ҳужуми авиаполкининг штурмани. Қизил Знамен ва Қизил Юлдуз орденлари билан мукофотланган. Уруш вақтида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 4 февралидаги фармони билан катта лейтенант Кулешов Владимир Кузьмичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1920 йилда Астрахан вилоида таваллуд топган. Совет армиясига Тошкент шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия лейтенанти, 9-гвардия ҳаво ҳужумчи авиадивизиясининг 155-гвардия ҳаво ҳужуми авиаполкининг бўлим қўмондони. Иккита Қизил Юлдуз, Александр Невский ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. Жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 26 октябридаги фармони билан гвардия лейтенанти Куличев Иван Андреевичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1925 йилда Тошкент вилоятининг Ниёзбош қишлоғида таваллуд топган. 1943 йилда Совет Армиясига Янгийўл туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия сафдори, 92-ўқчи дивизиянинг 282-ўқчи батальони 2-ўқчи ротасининг снайпери. Днепрда кечган жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 22 февралидаги фармони билан билан гвардия сафдори Курбанов Алексей (Абдулла) Абдурахмановичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.