Ранг схемаси

Хотира китоби


1910 йилда Самарқанд вилояти Метан тумани “Иттифоқ” жамоа хўжалиги қишлоғида таваллуд топган. 1941 йилда Совет Армиясига чақирилган. Оддий аскар, 399-ўқчи дивизиясининг 1348-бўлим пулеметчиги. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 24 март қарори билан Полша ҳудудидаги жангларида  кўрсатган жасорати учун катта оддий аскар Қодиров Очил  Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1923 йилда таваллуд топган. Миллати ўзбек. 1942 йилда Бухоро вилояти Ленин номидаги харбий коммиссриати томонидан Совет армиясига чақирилган. Катта сержант, 78-ўқчи дивизия 407-танкларни-қирувчи артиллерия полкининг қурол қўмондони. I-даражали Ватан уруши ордени,Қизил байроқ ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 29 июндаги қарори билан Будапешт жангларда кўрсатган жасорати учун катта сержант Каршиев Кучкар ўлимидан кейин  Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1915 йилда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Қавардан қишлоғида туғилган. 1938 йилда Совет армиясига чақиртирилган. Сержант, 8-ўқчи дивизияси 229-ўқчи полки взвод қўмондони ёрдамчиси. СССР Олий Совети Президиумининг 1943 йил 16 октябрдаги қарори билан Десна дарёси бўйидаги жангларда кўрсатган жасорати учун сержант Касымходжаев Саидусман Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. 

1925 йилда Тошкент вилоятининг Ниёзбош қишлоғида таваллуд топган. 1943 йилда Совет Армиясига Янгийўл туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия сафдори, 92-ўқчи дивизиянинг 282-ўқчи батальони 2-ўқчи ротасининг снайпери. Днепрда кечган жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 22 февралидаги фармони билан билан гвардия сафдори Курбанов Алексей (Абдулла) Абдурахмановичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1921 йилда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида таваллуд топган. Урушга 1942 йилда Ярослав шаҳри ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия майори, 44-1-ўқчи дивизиясининг 128-гвардия ўқчи полкини 1-ўқчи батальони қўмондони. Қизил Байроқ ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. Ўруш вақтида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 24 мартидаги фармони билан майор Қурбонов Аҳмаджон вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Хуфар қишлоғида 1924 йил таваллуд топган. 1941 йил Иккинчи Жаҳон урушига сафарбар этилиб, уруш давомида  икки марта қаттиқ тан жарохат олган. Шундай бўлишига қарамасдан юксак ирода ва метиндек бардоши туфайли Она юрти Ўзбекистонга 1945 йил ғалаба билан қайтди. 1994 йил Ҳаж сафарида бўлиб Каьбатуллоҳни зиёрат қилиб Ҳожибобо бўлиб қайтган. 2001 йил Ҳожи Боборажаб оламдан кўз юмди.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.