Ранг схемаси

Хотира китоби


1920 йил Ургут туманининг Қоратепа қишлоғида туғилган. Совет Армиясига Самарканд вилояти Ургут  туман ҳарбий бўлими томонидан 1941 йил чақирилган. Гвардия сержанти, 16- гвардия отлиқ дивизияси, 62-гвардия отлиқ полкининг сабель взводининг бўлим қомондони. Кўрсатган қахрамонлиги учун Олий Совет Президиуминиг 1944 йил 15 январдагида фармойишига кўра Гвардия сержанти Узаков Аблакулга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1921 йил Тошкентда туғилган. 1940 йил Совет Армиясига чақирилган. Ашхоботдаги кичик лейтенатлар курсини тамомлаган. Капитан, 76- Ўқчи дивизиясининг 80-Алтиллерия полки 1- батареянинг Командири. Ленин ордени, Ватан уруши ордени ва «Жасорат учун медали» билан тақдирланган. Жангдаги моҳирона бошқаруви ва шахсий жасорати учун Олий Совет Президиуминиг  фармойишига кўра  Капитан  Умаров Салихга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1918 йил Қашқадарё вилояти, китоб туманининг, Рус қишлоғида туғилган. 1938 йилда Ўзбекистон ССРнинг Қашқадарё вилояти, Китоб тумани мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет қуролли кучлари сафига чақирилган. Капитан,  88- ўқчи дивизиясининг 226- ўқчи полки, 3- ўқчи батальони қўмондони лавозимида хизмат қилган. Улуғ Ватан уруши даврида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил  24-март  санасидаги  фармойиши билан гвардия капитани Умаров Шодмонга  “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган.

1912 йилда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1937 йилда Доғистон АССРнинг  Дербенд шаҳар мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси  сафига чақирилган. Катта сержант,  269- ўқчи дивизиясининг 1022- ўқчи полкида  қўмондони ёрдамчиси лавозимида хизмат қилган. “I I даражали Улуғ Ватан уруши” ордени билан мукофотланган. Могилевск вилоятининг озод қилиш жангларида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1944 йил  4 июнь  санасидаги  фармойиши билан катта сержант Умурдинов Мухитдинга “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган.

1922 йилда Янги йўл тумани Калинин колхозида дунёга келган. Урушгача бўлган даврда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани,  Калинин колхозида ишлаган ва ўша ердан 1941 йилда Совет армияси  сафига чақирилган. Лейтенант, 233- ўқчи дивизиясининг 3- ўқчи полкининг 7- ўқчи ротасида взвод қўмондони лавозимида хизмат қилган. Улуғ Ватан уруши даврида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил  24 март  санасидаги  фармойиши билан лейтенант Уразов Ильяс вафотидан сўнг “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган.

1920 йилда ТожикистонССР, Шулюм Шаҳринауск туманида туғилган. 1937 йилда Сталинобод вилояти, Шулюм Шаҳринауск тумани мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси  сафига чақирилган. 219- ўқчи дивизиясининг 375- ўқчи полкининг 1- ўқчи ротасида оддий аскар, мерган бўлиб ҳизмат қилган. Улуғ Ватан уруши даврида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил  23 март  санасидаги фармойиши билан оддий аскар Уразов Чутакни вафотидан сўнг “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1923 йил Тошкент вилояти Хавасткор туманининг Сават қишлоғида туғилган. Катта сержант, 69-Севс ўқчи дивизияси 237- ўқчи полкининг взвод қомондони ёрдамчиси. Гомелск вилоятида кўрсатган қахрамонлиги  учун Олий Совет Президиумнинг 1944-йил 15- январидаги фармойишига кўра Катта сержант Усманов Джураханга - Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

1922 йил Тошкент тумани Қатартол селсоветида туғилган. Совет Армиясига 1942 йил Тошкент вилоятининг Калининск тумани ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Кичик  сержант, 333- ўқчи дивизияси 1118-ўқчи полка 5- ўқчи ротасининг бўлим командири. Украина ҳудудида  кўрсатган қахрамонлиги  учун Олий Совет Президиумнинг 1944-йил 22 февралдаги фармойишига кўра кичик сержант Усманов Усманов Исламга вафотидан сўнг - Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

1921 йилда Тошкент вилояти, Солдатский қишлоғида туғилган. Урушгача бўлган даврда Тошкент вилояти, Қуйи чирчиқ тумани Ўзбекистоннинг беш йиллиги совхозида ишлаган.  1939 йилда Фрунзе тумани мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси  сафига чақирилган. Тошкент танк билим юрти тамомлаган. Лейтенант, 93-алоҳида танк бригадасининг танк ротасининг қўмондони вазифасида хизмат қилган. “Қизил байроқ” ҳамда “Қизил юлдуз” мукофотлари билан тақдирланган. Польша йўналишидаги жанглардаги кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил  10 апрель  санасидаги  фармойиши билан лейтенант    Уткин Евгений Дмитриевичга вафотидан сўнг “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган.

1914 йилда Днепропетровскда туғилган. Армия сафига чақирилгунга қадар Ўзбекистонда ишлаган. 1934 –йилдан бошлаб зобид сифатида хизмат қилган. Капитан, 150 –бомбардимончи авиаполкининг эскадрилья қўмондони. Икки маротаба Ленин ордени ва икки марта Қизил байроқ орденлари билан мукофотланган. Улуғ Ватан уруши даврида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1942 йил  23 –ноябрь санасидаги фармойиши билан КапитанУшаков Виктор Георгиевичга“Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

Менинг отам Усманов Тураб 1925 йилда таваллуд топган. 18 ёшида Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳарбий хизмати томонидан чақирилган. Уруш бошланишида менинг амаким Усманов Имяминь урушгача армияда хизмат қилишга чақирилган ва Днепр жангиа қаҳрамонларча вафот этган, шундай бўлишига қарамасдан бувим отамни яна жангга жўнатган. Отам уруш даврлари ҳақиа умуман гапирмас эдилар, оғир жароҳатанган, қўлларида бармоқлари ҳам йўқ эди (гонгрена бўлмаслиги учун кесиб ташланган), у уруш сўнггигача курашган, у Кенигсберг (Калиниград) шаҳрини қўлга киритган ва катта акаси ва онаси учун урушдан қайтган, менинг қаҳрамоним отам-Усманов Тураб. Менинг амаким Усманов Имяминь мустақиллик майдонидаги хотира китобига киритилган. Уруш кунлари бугунги тинч осмонимизга соя солмасин. Мовий осмонимиз учун эса барча уруш қаҳрамонларига каттакон раҳмат!  Жўнатди: Нодира

Утегенов Исмат Туғилган йили:1925 Туғилган жойи: Ўзбек ССР, Тошкент вилояти, Бекобо тумани, Дмитриев қ/х Унвони: Ватан уруши I даражали ордени Унвон берилган санаси: 06.04.1985 Жўнатди: Илхом

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.