Ранг схемаси

Хотира китоби


1912 йилда туғилган. Миллати рус. Совет Қуролли Кучларида хизмат қилишдан олдин Тошкент шаҳрида яшаган. Гвардия капитани, 7-ҳужум гвардияси авиаполки штурмани. Қизил байроқ ордени , I даражали Ватан уруши ордени ва Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Улуғ Ватан уруш йиллари жангларида кўрсатган қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1944 йил 13 апрелда гвардия капитани Емеляненко Василий Борисович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1919 йилда туғилган. Миллати украин. 1942 йилда Совет Армиясига Наманган вилояти Поп туман ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Кичик лейтенант, 41-ўқчи дивизияси, 244-ўқчи полки 2- ўқчи ротаси. “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Полша ҳудудидаги жангларда мардлик кўрсатгани учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 24 мартда кичик лейтенант Ефеменка Георгий Романович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1914 йилда Оренбург шаҳрида туғилган. Миллати рус. 1935 йилда Совет Армиясига кетишдан олдин Тошкент шаҳрида яшаган ва ишлаган. Гвардия капитани, 5-қирувчи авиаполки гвардияси авиаэскадриляси қўмондони ўринбосари. Улуғ Ватан уруши жангларида кўрсатган қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1942 йил 5 майда гвардия капитани Ефремов Василий Василевич Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Менинг бобом Евдокимов Алексей Иванович 1913 йил таваллуд топган. Улуғ Ватан уруши қаҳрамони. Уруш бошланиши йилларида Тошкент шаҳрида (ўша вақтдаги Сталин тумани) истиқомат қилган. Большевик кўчаси, 19 уй. 1941 йил август ойида РККа қаторига чақирилган. Сталинграддан бошлаб Кенисбергни қўлга олиш урушларигача фаол қатнашган. Қуйидаги қаҳрамонлик унвонларига эга: Қизил юлдуз, урушдаги хизматилари учун, бундан ташқари Сталинград ҳимояси учун ва Кенисбергни қўлга олишда кўрсатган қаҳрамонлик унвони. Уруш давомида ўпкасидан қаттиқ жароҳатланган, шу жароҳат бн умрининг охиригача хизмат қилган. 1963 йил олган жароҳати ўз кучини кўрсатиб 50 ёшида вафот этган. Тошкент Боткина №1 қабристонига кўмилган. Жўнатди: Андрей Евдокимов

Енилеев Максим Михайлович 1917 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. Совет армиясига Андижон вилоят ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун II даражали Ватан уруши ордени ва “Жангдари хизматлар учун” медали билан тақдирланган.

Менинг бобом Есенбаев Зият Исламович 1921 йилда туғилган. 1939 йилда ҳарбийга чақирилган. 1941 йилда Улуғ Ватан Уруши бошланади. Мени бобом 1941 йилдан 1945 йилгача фашистлар билан жангда артиллерия разведкасида хизмат қилган. Сўнг японлар билан жанг қилишни давом эттирган. Бобом 1946 йилда қахрамон бўлиб уйга қайтганлар

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.