Ранг схемаси

Хотира китоби


1917 йил Ленинобод вилояти Яхтан қишлоғида туғилган. Совет Армиясида 1939 йилдан. Тожикистон ССР Ўратепа туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Сержант, 31-ўқчи дивизия 248-ўқчи полк 1-миномет ротаси командири. Қизил Юлдуз ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Днепр дарёсини кечиб ўтишда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 22 февралдаги фармонига кўра сержант Якибов Урумбекга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган. 

1916 йил Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент қишлоқ машиналари заводида муҳандис бўлиб ишлаган. Совет Армиясида 1942 йилдан, Фарғона вилоятининг Қўқон туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Кичик сержант, 415-ўқчи дивизия 1323-ўқчи полк взвод командири ёрдамчиси. Днепр дарёсидан ўтишда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 15 январдаги фармонига кўра сержант Якубов Касим Бешимовичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1915 йил Андижон вилоятининг Мирзабод қишлоғида туғилган. 1939-1940 йиллари фин уруши иштирокчиси. Капитан, 169-ўқчи дивизия 556-ўқчи полк автоматчилар ротаси командири. Қизил байроқ ордени, Ватан уруши II даражали ордени, Қизил Юлдуз ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Улуғ Ватан уруши жангларида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1945 йил 23 мартдаги фармонига кўра капитан Якубов Гулямга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1910 йил Андижон вилоятининг Москва тумани Найман қишлоғида туғилган. Фронтда 1942 йилдан. Гвардия ефрейтор, 201-ўқчи полк 1-ўқчи батальон автомат-ўқ отувчиси. “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Жангларда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 22 июлдаги фармонига кўра гвардия ефрейтор Якубов Османга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1924 йил туғилган. Совет Армиясига Самарқанд туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Кичик лейтенант, 2-гвардия ўқчи дивизияси 6-гвардия ўқчи полк Танкка қарши қурол взводи командири. “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Керчь учун жангларда қахрамонлик ва жасорат учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 16 майдаги фармонига кўра кичик лейтенант Якубовский Израиль Семеновичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.