Ранг схемаси

Хотира китоби


1921 йил Қўрғонтепа туманининг Хонобод қишлоқ кенгашида туғилган. Совет Армиясида 1939 йилдан, Андижон вилояти Ворошилов туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Лейтенант, 3-ўқчи дивизияси 229-ўқчи полк 6-ўқчи рота командири. “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Десна дарёсини кечиб ўтишда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 16 октябрдаги фармонига кўра лейтенант Юлдашев Абдулазиз Даминовичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1912 йил Қозоғистон ССР нинг Туркистон шаҳрида туғилган. Тошкент ўқитувчилар олийгоҳини тамомлаган. Совет Армиясида 1942 йилдан, Қозоғистон ССР Янкабад туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта сержант, 180-ўқчи дивизияси 42-ўқчи полк бўлими командири. Днепр дарёсини кечиб ўтишда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 29 октябрдаги фармонига кўра катта сержант Юлдашев Файзуллага Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Наманганда яшаган.

1922 йил туғилган. Совет Армиясида 1941 йилдан, Куйбишев вилояти Сурск туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта сержант, 294-ўқчи дивизияси 350-алоҳида қирув танкка қарши дивизион қурол командири. Иккита Қизил Юлдуз ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Черкасс учун жангларда қахрамонлик ва жасорат учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 13 сентябрдаги фармонига кўра катта сержант Юфимов Иван Степановичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Тошкентда яшаган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.