Ранг схемаси

Хотира китоби


1916 йил Бухоро вилояти Ромитан тумани Деноу қишлоқида туғилган. Совет Армиясига 1943 йил Бухоро вилоятининг Вобкент туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Қизил армиячи, 193-ўқчи дивизияси 883-ўқчи полк 1-ўқчи батальон ўқчиси. Матонати ва Днепрни муваффақиятли кечиб ўтишда қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 30 октябрдаги фармонига кўра қизил армиячи Эргашев Шарифга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган. 

1921 йил Ленинобод вилоятининг Булак қишлоғида туғилган. Совет Армиясида 1941 йилдан, Ленинобод вилояти Ашт туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Оддий аскар, 281-ўқчи дивизияси 1064 ўқчи полк автоматчиси. Улуғ Ватан уруши жангларида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 21 февралдаги фармонига кўра оддий аскар Эрджигитов Туйчига вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

Эгамов Явқоч 1917 йил таваллуд топган. 1936 йил армияда хизмат қилиш учун йўл олган ва хизматни якунлашига оз муддат қолганида II Жаҳон уруши бошланиб урушга жалб қилинган. Урушдан 1947 йил Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани, Пахтакор қишлоғида яшаган. Пахтакор қишлоғида омбор мудири сифатида меҳнат фаолиятини олиб броган. Уруш қатнашчиси ордени ва медаллари соҳиби.  Егамов Явқоч 1998 йилда оламдан кўз юмган. Эгамов Явқочнинг набираси Явқоч ёзади.

Менинг бобом Эргашев Хазир 1926 йилда туғилган.1943 йилда урушга кетганлар. Берлин крепостигачаборганлар, улар жангда пулемётчи бўлганлар. “Улуғ Ватан уруши қатнашчиси” орденини олганлар. 1945 йилдан 1950 йилгача Хитой Халқ Республикасини озод этишда иштирок этганлар. Урушдан соғ-омон қайтганлар. Бобом 2015 йилда вафот этганлар.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.