Ранг схемаси

Хотира китоби


1925 йил Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани Араван қишлоғида туғилган. Оддий аскар, 385-ўқчи дивизия 126-ўқчи полк 2-ўқчи батальон автоматчиси. Жангда кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармонига кўра оддий аскар Шаимов Шодига Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1921 йил Андижон шаҳрида туғилган. Совет Армиясига 1941 йили Андижон туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия оддий аскари, 26-гвардия ўқчи дивизия 75-гвардия ўқчи полки разведкачиси. Неман дарёсини кечиб ўтишда кўрсатган жасорати ва матонати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармонига кўра гвардия оддий аскари Шакиров Астанкулга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1913 йили Тошкентда туғилган. Тошкент танк билим юртини тамомлаган. Совет Армиясида 1942 йилдан. Гвардия лейтенанти, 1-гвардия танк бригадаси 2-танк ротаси танк взводи командири. Жангларда кўрсатган қахрамонлиги, жасорати ва моҳирлиги учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 10 январдаги фармонига кўра гвардия лейтенанти Шаландин Вальдемар Сергеевичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1916 йил Оренбург вилоятининг Старое Аширово қишлоғида  туғилган. Совет Армиясига яшаш жойидан 1941 йил чақирилган. Оддий аскар, Бош Қомондонлик Зағираси 6-понтон-кўприк бригадаси 135- алоҳида понтон-кўприк батальони сапери. Днепрни кечиб ўтишда топшириқларни моҳирона ва матонат билан бажаргани учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 10 январдаги фармонига кўра оддий аскар Шамкаев Акрам Белиевичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган. Урушдан сўнг А.Б.Шамкаев Сурхандарё вилоятида яшаган.

1921 йил Алтайнинг Харитоновка қишлоғида туғилган. Урушгача Тошкентда яшаган ва ишлаган. Совет Армиясига Тошкентнинг Киров туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Ефрейтор, 69-ўқчи дивизияси 120-ўқчи полки батальони комсорги. “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Жангларда жасорати ва матонати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 30 октябрдаги фармонига кўра ефрейтор Шапочкин Михаил Фирсовичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1907 йил Усть-Каменогорскда туғилган. Совет Армиясига 1942 йил Самарқанд шаҳар ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. 529-Ромненск ўқчи дивизияси оддий аскари. Днепр дарёсини кечиб ўтишда кўрсатган жасорати ва матонати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 29 октябрдаги фармонига кўра оддий аскари Шарабарин Николай Александровичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1913 йил Ленинобод вилоятининг Махрам қишлоғида туғилган. Совет Армиясида 1943 йилдан. Кичик лейтенант, 40-артеллерия дивизияси 387-артеллерия полки 1-батарея взводи командири. Чехослаовакия худудларидаги жангларда кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1945 йил 15 майдаги фармонига кўра кичик лейтенант Шарипов Эргаш Касимовичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1914 йил Нагорно-Қорабоғ Автоном вилояти Барабатумб қишлоғида туғилган. Тошкент вилояти Орджоникидзе туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Сержант, 69-Севск ўқчи дивизияси 120-ўқчи полк кимёвий ҳимоя взводи командири. Жангларда кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 30 октябрдаги фармонига кўра сержант Шаумян Иван Константиновичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1917 йил Полтава вилояти Хорольский тумани Софино қишлоғида туғилган. Совет Армиясига 1936 йил ЦК ВЛКСМ махсус термасига мувофиқ келган. 1939 йил Чугуевский ҳарбий авиация билим юртини тамомлаган. Гвардия капитан, 67-гвардия қирув авиаполки авиаэскадрильяси командири. Ленин ордени ва иккита Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. Эскадриялья ва шахсий таркибни моҳирона бошқаруви, ҳаво жангларида қахрамонлик ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 4 февралдаги фармонига кўра гвардия капитани Шевелев Павел Федоровичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган. Урушдан сўнг П.Ф.Шевелев Тошкентда яшаган.

1922 йил Саратов вилоятида туғилган. Урушгача Фарғонада яшаган ва ишлаган. Лейтенант, 206-ўқчи дивизияси 737-ўқчи полки автоматчилар ротаси командири. Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Улуғ Ватан уруши жангларида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 3 июндаги фармонига кўра лейтенент Шелухин Николай Прокофьевичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1896 йил Могилев вилояти Краснопольск тумани Гнилица қишлоғида туғилган. Фуқаролар уруши қатнашчиси. Улуғ Ватан урушига қадар Тошкентда яшаган. Генерал-майор, 57-гвардия ўқчи дивизияси командири. Иккита Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. Ғарбий Буг дарёсини кечиб ўтишда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1945 йил 6 апрелдаги фармонига кўра гвардия-майор Шеменков Афанасий Дмитриевичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1916 йил Пенза вилояти Мокшанск тумани Чернозерье қишлоғида туғилган. Армияга 1941 йил Тошкентнинг Фрунзе тумани ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта сержант, 69-Севск ўқчи дивизияси 120-ўқчи полк пиёда разведка взводи командири. Жангларда кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 30 октябрдаги фармонига кўра катта сержант Шибаев Михаил Петровичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Шибаев Михаил Петрович Қарши шаҳрида яшаган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.