Ранг схемаси

Хотира китоби


1919 йил туғилган. Совет Армиясига 1939 йил Янгийўл тумани ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта сержант, 131-танк бригадаси 263-танк батальони оғир танклар ротаси механик-ҳайдовчиси. Донбассдаги жангларда кўрсатган қўрқмаслиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 22 февралдаги фармонига кўра катта сержант Чариков Михаил Павловичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1911 йил Запарожье вилоятида туғилган. Совет Армиясига Қорақалпоғистон Автоном Республикаси Тўрткўл тумани ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Капитан, 230-ўқчи дивизияси 990-ўқчи полк ўқчи батальон командири. Қизил Байроқ ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. Қахрамонлиги ва ҳарбий маҳорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1945 йил 31 майдаги фармонига кўра капитан сержант Чепурин Филипп Федоровичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1914 йил туғилган. Урушгача Фарғонада яшаб ишлаган. Совет Армиясида 1935 йилдан. Катта лейтенант, 69-қирув авиаполк қисми командири. Герман-румин фашистларига қарши фронтда жанговор топшириқларни аъло даражада бажаргани ва бунда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1942 йил 10 февралдаги фармонига кўра катта лейтенант Череватенко Алексей Тихоновичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1919 йил Тюмень вилояти Казанск тумани Гагарье қишлоғида туғилган. Совет Армиясида 1940 йилдан. Хизматга Тошкентнинг Фрунзе ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Қизил армиячи, 149-ўқчи дивизия 479-ўқчи полк 3-ўқчи батальон ўқчиси. Днепрни кечиб ўтишда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 30 октябрдаги фармонига кўра қизил армиячи Черемнову Якову Дмитриевичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1913 йил туғилган. Совет Армиясида 1931 йилдан. Чақирувга қадар Сурхандарё вилоятида яшади ва ишлади. Гвардия подполковник, 89-гвардия ўқчи дивизияси артеллерия командири. Қизил Байроқ, I даражали Ватан уруши, Богдан Хмельницкий ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. Артеллерия ҳужумини аъло даражада ўтказгани учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1945 йил 27 февралдаги фармонига кўра гвардия подполковник Чернишев Сергей Ивановичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1913 йили Тошкентда туғилган. Совет Армиясида ўз хохишига кўра 1931 йилдан. Хасан кўли ёқасидаги жанглар қатнашчиси. 1940 йил Качинск учувчилар мактабини тугатган. Гвардия полковниги, 19-қирув авиаполки командири. Учта Ленин ордени, бешта Қизил Байроқ ордени, Қизил Юлдуз ордени ва бир қанча медаллар билан тақдирланган.  Қомондонликнинг ҳарбий топшириқларини намунали бажаргани ва бунда жасорат кўрсатгани учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 19 августдаги фармонига кўра гвардия полковниги Чупиков Павел Федоровичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.