Ранг схемаси

Хотира китоби


1924 йил туғилган. Совет Армиясига чақирилишдан аввал Андижон вилоятида яшаган. 1943 йил дан Ватан уруши қатнашчиси. Сержант, 193-ўқчи дивизияси 685-ўқчи полки миномет бўлими командири. Қомондонликнинг ҳарбий топшириқларини намунали бажаргани ва бунда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 30 октябрдаги фармонига кўра сержант Хабиев Вильдан Саидовичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1919 йил Бўстонлиқ туманининг Бурч-Мулла қишлоғида туғилган. Совет Армиясига 1939 йил Тошкентнинг Куйбишев тумани ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Энгельс номидаги Ҳарбий-Сиёсий билим юртини тамомлаган. Майор, 143-ўқчи дивизияси 487-ўқчи полки ўқчи ботальони командири. Иккита Қизил байроқ ордени, Александр Невский ордени ва саккизта медаль билан тақдирланган. Польша худудидаги жангларда кўрсатган жасорати ва матонати, қомондонликнинг ҳарбий топшириқларини намунали бажаргани ва бунда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1945 йил 27 февралдаги фармонига кўра майор Хакимов Алим Хакимовичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1924 йил Андижонда туғилган. Педагогика ўрта махсус билим юртини тугатган. Совет Армиясига 1943 йил Андижон ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта сержант, 8-Узоқшарқ кавалерия дивизияси 115-кавалерия полки взвод командири ёрдамчиси. Улуғ Ватан уруши жангларида кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати, қомондонликнинг ҳарбий топшириқларини намунали бажаргани учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1965 йил 6 майдаги фармонига кўра катта сержант Хакимов Нематжонга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1917 йил Фарғона вилоятининг Қува шаҳрида туғилган. Совет Армиясида 1939 йилдан. Фарғона вилояти Қува ҳарбий бўлими томонидан хизматга чақирилган. Сержант, 195-гаубично-механизациялашган полкининг 4-батареяси миномётчиси. Қрим учун жангларда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 17 ноябрдаги фармонига кўра сержант Хасанов Муйдин Юсуповичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1916 йили Бухоро вилояти Ромитан тумани Кокиштуван қишлоғида туғилган. Совет Армиясида 1938 йилдан, Ромитан туман ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Старшина, 170-ўқчи дивизия 717-ўқчи полки ўқчи взвод командири ёрдамчиси. Жангларда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1945 йил 23 мартдаги фармонига кўра старшина Ходжаев Ирнапасга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1912 йил Ташауз туманининг Бой-1 овулида туғилган. Совет Армиясига Туркманистон Республикаси Ташауз туман ҳарбий бўлими томонидан 1941 йил чақирилган. Гвардия кичик лейтененати, 1-гвардия отлиқ дивизия 5-гвардия отлиқ полки взвод командири. Шахсий қахрамонлиги, қўрқмаслиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 10 январдаги фармонига кўра гвардия кичик лейтенанти Худайберганов Джуманиязга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1921 йили Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Тошкентда улғайди. 1940 йили ўз хохишига кўра Совет Армиясига кетди. Сержант, 78-ўқчи дивизия 228-ўқчи полк пулемётчиги. Жангларда кўрсатган матонати ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 22 февралдаги фармонига кўра сержант Хусанов Зиямат Усмановичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1906 йил Самарқанд вилояти Нарпай тумани Қурғамча қишлоғида туғилган. Фронтда 1942 йилдан. Оддий аскар, 81-ўқчи дивизия 467 ўқчи полк 8-ўқчи рота ўқчиси. Улуғ Ватан уруши жангларида кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1944 йил 15 январдаги фармонига кўра оддий аскар Хушназаров Сапарга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

Халиков Усмон Қаюмович, Самарқанд тиббиёт институтининг битирувчиси, ўзининг илк жангини Москва яқинида қарши олди. Ҳарбий шифокор, кейинчалик тиббий хизмат полковники, уруш даврида минглаб оилалалрнинг ўғил фарзандлари, оталари ва турмуш ўртоқларини ҳаётини сақлаб қолган. Раҳмат сизга қадирли отажоним. Сиз мен учун қахрамонсиз! Қахрамоннининг қизи - Еля Халикова ёзди.

Менинг бобом Хаитбоев Рахим, 1922 йил 9 апрелида тавалуд топган, Хоразм вилояти Хива тумани Қўшкўпир қишлоғида истиқомат қилган. 1942 йил 15 июньда Хива РВК томонидан фронтга чақирилган. 1942 йил октябрь ойидан 1942 йилнинг июнь ойигача 379 Артиллерия ўқотар ҳарбий қисмида хизмат қилган. 1942 йил октябридан декабр ойигача касалхонага ётқизилган. 1942 йил декабр ойидан 1943 йил март ойигача 145 ҳарбий қисмида взвод командири бўлган. 1943 йил №127 буйруқ асосида лейтенант унвонига сазовор бўлган. 1943 йил март ойидан 1943 йил октябрь ойидан 1193 ўқотар взводи командири сифатида хизмат қилган. Урушда кўрсатган қаҳрамонликлари инобатга олиниб Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган.  Жўнатди: Динара

Туғилган санаси: 1920 й 10 ноябрь Туғилган жойи: Тараз шаҳри Лавозими: Комбат Унвони: Капитан Чақирилган санаси: 1938 Чақирилган жойи: Тошкент ҳарбий комиссиарияти Қўшимча маълумотлар: 1941 йилда Смоленск ҳарбий пулемёт ўқув масканини тамомлаган ва Улуғ Ватан урушининг биринчи кунларидан фронтга чақирилган, уруш якунида 173 Оршан Қизил Байроқ иттифоқида бирга тугатган. Урушдан сўнг СССР ҳарбий хизматида бўлиб, Ленинград ҳарбий полкаси округида начштаб лавозимида фаолият юритган. Фрунзе ҳарбий академияси битирувчиси, заҳирадаги генерал-майор, 40дан ортиқ ҳукумат орденлари эгаси.

Хамзина Феруза Медарис Қизи,1924 йил христиан оиласида дунёга келган. У ота-онасиз катта бўлган, у 2 ёшида отасини, онасини 6 ёшда йўқотади. 1941 йилда уни урушга жўнатишади. У ерда эса уни Ванаструа номидаги заводда ишлашга жўнатишади, у ерда қурол аслаҳа ва бомба тайёрлаш билан шуғулланган. Барча Улуғ Ватан уруши қатнашчилари – олтинга тенг одамлар, уларнинг хизматисиз бугунги кунларимиз бўлмаслиги мумкин эди. Унутмаймиз ва доим ёдда сақлаймиз!

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.