Ранг схемаси

Хотира китоби


1906 йили туғилган. Совет Армиясига 1928 йили Тошкент шаҳар ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта лейтенант, 5-алоҳида тезкор бомбардимон авиаполки эскадрильяси командири ўринбосари. Белофиннлар билан бўлган уруш қатнашчиси. Ҳарбий топшириқларни аъло даражада бажаргани ва кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет иттифоқи Олий совети Президиумининг 1940 йил 7 майдаги фармонига мувофиқ катта лейтенант Фатьянов Андрей Ефремовичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1925 йил Жамбулда туғилган. Совет Армиясига 1943 йил Жамбул ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия лейтенанти, 58-гвардия ўқчи дивизияси 175-гвардия ўқчи полкининг ўқчи ротаси командири. Ҳарбий бўлимларни моҳирона бошқаруви, Одерни муваффақиятли кечиб ўтиш ва унда кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 27 июндаги фармонига мувофиқ гвардия лейтенанти Фаязов Михаил Гиясовичга Совет Иттифоқи Қахрамони унвони берилган. Урушдан сўнг М.Г.Фаязов Ўзбекистонга қайтди.

1915 йил туғилган. Урушдан олдин Андижон вилоятида ишлаган. Армияда 1938 йилдан ўз хохишига кўра. Ворошиловград учувчилар мактабини тугатган. Капитан, 308-ҳужум авиадивизияси 135-ҳужум полки эскадрильяси командири. Қизил байроқ ордени, I даражали Ватан уруши ордени, Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Қомондонликнинг ҳарбий топшириқларини намунали бажаргани ва бунда кўсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаш Президиумининг 1944 йил 4 февралдаги фармонига кўра Федоров Иван Ильичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

1924 йили Харьковда туғилган. Совет Армиясига 1942 йил Самарқанд шаҳар ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Кичик лейтенант, 318-ўқчи дивизияси 1339-ўқчи полки ўқчи взводи командири. Қомондонликнинг ҳарбий топшириқларини намунали бажаргани ва бунда кўрсатган қахрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқи Олий кенгаши Президиумининг 1943 йил 17 ноябрдаги фармонига кўра кичик лейтенант Фельзенштейн Миля Лазаревичга Совет Иттифоқи қахрамони унвони берилган.

Менинг бувим Флотская Лидия Викентьевна, 1924 йилда таваллуд топган, 1941-1945 йилларда фронт қатнашчиси. У ҳарбий заводда ишлаган, иккита медали бор. Меҳнат фахрийси, медаль ва фахрий ёрлиқларига эга. Жўнатди: Даря 

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.