Ранг схемаси

Хотира китоби


1913 йил Волгограда туғилган. Уришгача Тошкент вилоятидаги  «Дальвезин» колхозида ишлаган. Гвардия Капитани, 6- гвардия ўқўтиш дивизияси 25- ўқўтиш полка 30- ўқ отиш батольонининг командири. Иккита Қизил байроқ ордени билан тақдирланган. Курксгдаги жангда жасорати ва қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Президиумнинг 1945 йил 10 апрелдаги фармойишига кўра  гвардия катта лейтенанти Тарасов Григорий Ивановичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1922 йили Бостонлиқ тумани  Аксас-Ота қишлогида тиғилган. 1942 йилдан Совет Армиясида. Тошкент вилоятининг Бостонлиқ тумани ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Одий аскар, 69-Севс ўқчи дивизиясининг 120- ўқочи полкининг пиёда қошинлари разветкачиси. Днепрни  кечиб ўтишда кўрсатган қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Президиумнинг 1943 йил 30 октябрдаги  фармойишига кўра  Таскулов Канилбойга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1911 йил Бошқир АССРнинг Покровка қишлоғида туғилган. Совет Армиясига Фарғона вилояти Қоқон  туман ҳарбий бўлими томонидан 1941 йил чақирилган. Катта сержант, 69- ўқчи дивизиясининг 120- ўқчи полкининг взвод қомондони ёрдамчиси. Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Днепрни  кечиб ўтишда кўрсатган қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Президиумнинг 1943 йил 30 октябрдаги  фармойишига кўра  Титов Василийга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1908 йил Саратов туманининг Воробьевка қишлоғида туғилган. Бухородаги нон заводида фаолият юритган. Совет Армиясига Бухоро туман ҳарбий бўлими томонидан 1942 йил чақирилган. Катта сержант, 69- ўқчи дивизиясининг 120- ўқчи полкининг Ўқчи взводининг қомондони. Днепрни  кечиб ўтишда кўрсатган қахрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Президиумнинг 1943 йил 30 октябрдаги  фармойишига кўра  Тихонов Константинга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1913 йил Бакуда туғилган. Тошкента 1922 йилдан буён истиқомат қилган. «Ташсельмаш» заводининг  қурилишидаги қатнашчи.  1930 йилда  Тошкент  авиа тамирлаш устахоналари қошидаги Марказий меҳнат институти курсларини тамомлаган. Самолёт йиғувчиси. 1933 йилда Балашовск  Фуқоролар ҳаво флоти авиомактабини тамомлаган. Учувчи  Инструктор. 1936 йил  Тошкент  Фуқоролар хаво флоти авиогуруҳи учувчиси. Совет армиясига 1942 йил ўз хохиши билан борган. Гвардия капитани, 750-Бомбордировка Узоқ  авиацияси авиополкининг учувчиси. Улуғ ватан уришида кўрсатган қахрамонлиги  учун, Днепрни  кечиб ўтишда кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқи Олий Президиумнинг 1943 йил 30 октябрда ва 1942 йил 31 декабридаги фармойишига кўра   гвардия капитани Тихомолов Борисга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1913 йил Минскда туғилган. Урушгача Ўзбекистонда яшаган ва ишлаган. Совет армиясига 1931 йил ўз хохиши билан борган. Полковник, 8-ўқчи дивизияси 152- ўқчи полкининг командири. Днепрни кечиб ўтишда кўрсатган жасорати  учун Совет Иттифоқи Олий Президиумининг 1943 йил 16 октябрдаги фармойишига кўра  полковник. Томиловский Георгийга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

1919 йил Фарғона вилояти Риштон тумани Оқер қишлоғида туғилган. Колхозда чопар ва тракторист болиб фаолият юритган. 1939 йилдан буён Совет Армиясида. Сежант,  130- ўқчи полкининг ҳайдовчиси, БССР Могилевск вилояти 5-партизанлик гуруҳи разведка бўлими қўмондони.  Қизил Юлдуз ордени, «Жасорат учун» «Ватан уриши партизани» медаллари билан тақдирланган. Немис-фашистларни қўлга олишда  кўрсатган жасорати  учун Совет Иттифоқи Олий Президиумининг 1944 йил 5 сентябрдаги  фармойишига кўра Топиболдиев Мамадалига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

1910 йил Трайнин Петр Афанасьевич Воронеж вилоятининг Александровка Таловск туманида туғилган. Ўзбекистонда 1925 йилдан яшаган. Тракторчи. Совет Армиясига 1941 йил чақирилган. Гвардия старшинаси, 150- танк бригадаси  1- танк ботальонининг Т-34 танкининг механик-хайдовчиси.  Иккита Қизил Юлдуз ордени ва 1-даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Жанговор топшириқларни намунали бажариб, жангларда кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Совет Президиумининг 1946 йил 15 майдаги  фармойишига кўра гвардия старшинаси Трайнин Петр Афанасьевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг  П.А. Трайнин Ўзбекистонга қайтган.

1909 йилда туғилган. 1943 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Шебазск туман ҳарбий бўлими томонидан Совет Армиясига чақирилган. Нишонга йўналтирувчи вазифасида хизмат қилган. Қизил армия сафида 99-ўқчи дивизиянинг, 1- ўқчи полки,  2-1-ўқчи ротасида пулемётни нишонга йўналтирувчи вазифасида хизмат қилган. Дунаяни кечиб ўтишда кўрсатган жасорати  учун Совет Иттифоқи Олий Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармойишига кўра  Қизил армия сафчиси  Трошко Александр Даниловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

1918 йилда туғилган. Хавас станциясида машинист ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган. Совет Армиясига 1939 йил Тошкент шахар ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта лейтенант, 182- армия кўприк-муҳандислик ботальони 1- рота командири. Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Улуғ ватан уришида кўрсатган қахрамонлиги  учун Олий Совет Президиумининг 1944 йил 3 июндаги фармойишига кўра Катта лейтенант Тумакшин Михаил Тимофеевичга - Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

1922 йил Жиззах вилоятининг Калия қишлоғида туғилган. Совет Армиясига Самарканд вилояти Жиззах  туман ҳарбий бўлими томонидан 1941 йил чақирилган. Кичик сержант, 46- артиллериая бригадаси 1007- енгил артиллериая полка 2- батареяси қурол йўналтирувчиси. «Жасорат учун » ордени билан тақдирланган. Улуғ ватан уришида кўрсатган қахрамонлиги  учун Олий Совет Президиумининг 1944 йил 24 мартдаги фармойишига кўра Катта лейтенант Тумакшин Михаил Тимофеевичга - Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

1921 йил Могилевск вилоятининг Краснопольск тумани Клясино Қишлоғида туғилган. 1941 йилда Совет Армиясида. Одий аскар, 197-Севс ўқчи дивизиясининг 889- ўқчи полкининг пиёда қошинлари разветкачиси. Қизил юлдуз ордени ва 3 даражали Шон- шараф  ордени билан тақдирланган. Жангда ва разветкада  кўрсатган қахрамонлиги  учун Олий Совет Президиумининг 1944 йил 23 сентябрдаги фармойишига кўра Тюльга Алексей Николаевичга - Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.