Ранг схемаси

Хотира китоби


1917 йилда Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам туманида туғилган. Жанубий Қозоғистон вилояти Сайрам тумани мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси сафига чақирилган. Гвардия катта сержанти, Бош қўмондонлик заҳираси, 3-енгил артилерия бригадаси, 167-енгил артилерия полкининг иккинчи батарея қурол яроғ қўмондони вазифасида хизмат қилган. Днепр дарёсинин кечиб ўтиш вақтидаги жангларда кўрсатган жасорати, фидоийлиги ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1943 йил 17-октябрь санасидаги  фармойиши билан катта сержанти Содиқов Болтабой “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1920 йилда Фарғона вилояти, Раван Сохс туманида туғилган. Сохс туманида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Совет армияси сафида 1939 йилдан бошлаб хизмат қилган.. Гвардия катта лейтенанти, 129-гвардия ўқчи дивизияси, 329-гвардия ўқчи полкининг ўқчи рота қўмондони вазифасида фаолият юритган. Ватан ҳимоясида жангларда кўрсатган жасорати, фидоийлиги, қўрқмаслиги ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил 29-июль санасидаги  фармойиши билан катта лейтенанти Саидбеков Амир-Али вафотидан сўнг “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1924 йилда туғилган. 1942 йилда Хоразм вилояти Урганч  тумани мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси сафига чақирилган. Сержант, 129- ўқчи дивизияси, 518-ўқчи полкининг ўқчи қисм қўмондони сифатида фаолият юритган. Жангларда кўрсатган жасорати, фидоийлиги, ташаббускорлиги ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1943 йил 27-август санасидаги  фармойиши билан сержант Салихов Гатауллага “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган.  

1917 йилда Куйбишев (Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани) туманида туғилган. Урушгача бўлган даврда ТОшкентда истиқомат қилган. Гвардия капитани, 46-енгил бомбардимончи авиаполкининг эскадрилья қўмондони вазифасида хизмат қилган. Ватан ҳимоясида жангларда немец фашист босқинчиларига қарши кечган жанглардаги кўрсатган жасорати, фидоийлиги, қўрқмаслиги ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил 23февраль санасидаги  фармойиши билан гвардия капитани  Санфирова Ольга Александровнага вафотидан сўнг “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган.

1905 Йилда Фрунзеда (Бишкек) туғилган. Совет армияси сафида 1923 йилдан буён ҳизмат қилган. Йўлланма асосида  В.И. Ленин номидаги Ўрта Осиё  ҳарбий мактабини тамомлаган. Урушгача бўлган даврда Тошкентда истиқомат қилган. Гвардия подполковниги, Танк қўшинларига қарши 30-алоҳида қирувчи бригаданинг қўмондони. Қуйидаги мукофотлар билан тақдирланган: “Қизил юлдуз” ордени, “I даражали Улуғ Ватан уруши” ордени, “Жасорат учун” кўкрак нишони. Днепр дарёсинин кечиб ўтиш вақтидаги жангларда кўрсатган жасорати, фидоийлиги ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1943 йил 26-октябрь санасидаги  фармойиши билан  Гвардия подполковниги Сапожников Михаил Григорьевич “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган

1917 йилда Куйбишевда (Мирзо Улуғбек тумани) туғилган. 1938 йилдан буён ҳизмат қилиш совет армияси сафига чақирилган. Урушгача бўлган даврда Тошкентда истиқомат қилган. Лейтенант, 95-танк бригадаси, 3-танкчи батальонининг т-34 танк қўмондони. Жангларда кўрсатган қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил 27-февраль санасидаги  фармойиши билан катта Гвардия лейтенант Сапунков Борис Петрович “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1914 йилда Пензенск вилоятининг Муромка Нижнеломовск туманидаги қишлоғида туғилган. 1942 йилда Нукус  туман  мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси сафига чақирилган. Оддий аскар, 603-сапёр  батальонида хизмат қилган. “Қизил юлдуз” ордени билан мукофотланган. Дасна дарёсинин кечиб ўтиш вақтидаги жангларда кўрсатган жасорати, фидоийлиги ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1943 йил 16-октябрь санасидаги  фармойиши билан  оддий аскар Сараев Николай Андреевич “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Урушдан сўнг Н.А.Сараев Қорақалпоғистонга қайтиб келган.

1908 йилда туғилган. Совет армияси сафига Сумск шаҳар мудофаа ишлари бўлими томонидан чақирилган. Урушгача бўлган даврда Самарқандда истиқомат қилган. Майор, уруш даврида 202танк брагадаси, 867-ўзиюрар артилерия полкининг қўмондони бўлиб хизмат қилган. Қримни немец босқинчиларидан озод қилиш учун кечган жанглардаги кўрсатган жасорати, ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1944 йил 16 май санасидаги  фармойиши билан  майор Свидерский Александр Григорьевичга вафотидан сўнг “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1909 йилда Сепуховкада туғилган. Совет армияси сафига Фарғона шаҳар мудофаа ишлари бўлими томонидан 1941 йилда чақирилган. Гвардия сержанти, 44- гвардия ўқчи дивизияси, 130-гвардия ўқчи полкининг, 2-ўқчи ротасида қисм қўмондони бўлган. Жанглардаги кўрсатган қахрамонлиги ва мардлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1943 йил 31 март санасидаги  фармойиши билан  гвардия сержанти Севрюков Николай Михайловичга вафотидан сўнг “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1916 йилда туғилган. 1942 йилда Андижон  туман  мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси сафига чақирилган. Гвардия майори, 79-ўқчи дивизияси, 227-ўқчи полкининг қўмондони. Қуйидаги мукофотлар билан тақдирланган: “Қизил юлдуз” ордени, “Қизил байроқ” ордени, “Жасорат учун” кўкрак нишони. Берлин шаҳрига қилинган хужум чоғида ўзини кўрсатганлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил 31 май санасидаги фармойиши билан  гвардия майори Семиков Александр Иванович “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган.

1906 йилда белгород вилояти, Становое қишлоғида туғилган. Тошкентда яшаган ва ишлаган. 1942 йилда Орджоникидзевск (Хозирда Тошкент вилояти Қибрай тумани) туман  мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси сафига чақирилган. 69-ўқчи дивизиясининг, 99-ўқчи батальони ефрейтори бўлиб ҳизмат қилган. “Жасорат учун” кўкрак нишони билан мукофотланган. Днепр дарёсинин кечиб ўтиш вақтидаги жангларда кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг фармойиши билан  ефрейтор Сердюков Иосиф Ильич “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Урушдан сўнг Сердюков Иосиф Ильич  Тошкентга қайтиб келиб яшашн.

1911 йилда Одессада туғилган.Урушгача Тошкентда яшаган ва ишлаган. Каитан, 12- хужум мухандислар бригадасининг, 60- сапёр батальони қўмондони вазифасида хизмат қилган.  Мелитополь шаҳрини ишғол қилиш учун кечган жанглардаги қахрамонлиги ва фидоийлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг фармойиши билан  капитану Серпер Иосиф Лазаревич “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.