Ранг схемаси

Хотира китоби


1924 йилда Бухоро вилоятининг Хазарма қишлоғида туғилган. 1942 йилда Бухоро вилояти Свердлов тумани (хозирда Жондор тумани) мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси сафига чақирилган. 21-ўқчи дивизиянинг, 818- ўқчи полкининг 3-ўқчи ротасида пулемётчи, оддий аскар сифатида хизмат қилган. Улуғ Ватан уруши даврида кўрсатган жасорати ва мардлиги  учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1944 йил  13 октябрь санасидаги  фармойиши билан катта оддий аскар Раджабов Нарзи “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. 24 сентябрда жасур жангчи Молдавия ҳудудида ҳалок бўлди.

1920 йилда Наманган вилоятида туғилган. 1940 йил Наманган мудофаа ишлари бўлими томонида Совет армияси сафига чақирилган. Кичик сержанти Рахимов А. 1144-ўқчи полкида қуролни нишонга йўналтирувчи вазифасида хизмат қилган. Қизил байроқ ордени билан тақдирланган. Днепр дарёсинин кечиб ўтиш вақтидаги жангларда кўрсатган жасорати ва мардлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1944 йил 10 январь санасидаги  фармойиши билан  кичик сержант Рахимов Абдусаттор “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1925 йил 27 февральда Бухоро вилоятида туғилган 1943 йил Бухоро вилояти  мудофаа ишлари бўлими томонида Совет армияси сафига чақирилган. Гвардия сержанти, 77-гвардия мотоўқчи дивизиясининг 221-мотоўқчи полкининг 4-ўқчи ротасида қўмондон ёрдамчиси вазифасида хизмат қилган. III даражали Шон шухрат унвони билан тақдирланган. Жангларда Ватан ҳимояси учун кўрсатган шахсий жасорати ва мардлиги  учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил  27 февраль санасидаги  фармойиши билан гвардия сержанти Рахимов Азим “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1902 йил 25 январь санасида Тошкент шаҳрида дунёга келган. Комсомол йўлланмаси асосида 1922 йилда Совет армияси сафига кирган. Совет иттифоқида Баку бирлашган ҳарбий мактабини ҳамда 1943 йил К.Е.Ворошилов номидаги Совет иттифоқи қуролли кучлари бош штабининг ҳарбий академиясини тамомлаган. Генерал майор гвардия ўқчи дивиязи қўмондони. Тўрт маротаба Қизил байроқ орденлари билан ва бир маротаба II даражали Суворов орденди билан тақдирланган. Жанговор топшириқларни намунали бажариб, жангларда кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1965 йил  6 май санасидаги  фармойиши билан Генерал майор Рахимов Собир Умаровичга вафотидан сўнг “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1917 йил Ульяновскда туғилган. 1938 йил Куйбишев тумани (хозирда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани)  мудофаа ишлари бўлими томонидан Совет армияси сафига чақирилган. Тошкент ҳарбий пиёда қўшинлари билим юртини тамомлаган. Гвардия майори 77- ўқчи дивизиянинг  218-ўқчи полкининг ўқчи батальон қўмондони. Уч маротаба Қизил байроқ орденлари билан, I ва II даражали Суворов номли орделари билан ҳамда Александр Невский ва Қизил Юлдуз кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Жангларда Ватан ҳимояси учун кўрсатган шахсий жасорати ва мардлиги  учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил  27 февраль санасидаги  фармойиши билан гвардия майори Ремизов Василий Григорьевич “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1912 йил Қримда туғилган. Тошкент шаҳрида ишлаб яшаган. 1933 йилдан буён Совет армияси сафида ҳизмат қилган. Гвардия майори, Ҳарбий ҳаво кучларининг 8-авиадивизиясининг 162-авиаполкида қўмондон ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Қуйидаги орденлари билан мукофотланган: Ленин ордени, Қизил байроқ ордени ва Александр Невский ордени. Жанговор топшириқларни намунали бажариб, жангларда кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил  26 июнь санасидаги  фармойиши билан майор Решидов Абдраим Измаилович “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган.

1908 йилда Тсалинград вилоятининг Слобода-Рудня қишлоғида туғилган. 1943 йилдан буён Совет армияси сафида хизмат қилиб келган. В.И. Ленин номидаги Тошкент ҳарбий пиёда қўшинлари билим юртининг тарбияланувчиси. Гвардия оддий аскари, 72-гвардия ўқчи дивизиясининг алоҳида  75- разведротасининг разведкачиси сифатида ҳизмат қилган. Жангларда Ватан ҳимояси учун кўрсатган шахсий жасорати ва мардлиги  учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1943 йил  26 октябрь санасидаги  фармойиши билан гвардия оддий аскари Ржевский Павел Максимович “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Уруш тугагач П.М. Ржевский заҳирага чиқарилган ва у Тошкентга қайтиб келган.

1910 йил Томбовской вилоятининг Коростелова қишлоғида туғилган. 1942 йилдан бошлаб Совет армиясида хизмат қилган,  Куйбишев тумани (хозирда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани)  мудофаа ишлари бўлими томонидан армия сафига чақирилган. Гвардия кичик сержанти, 35-минамёт полкини, 245-миномёт дивизиёнининг жанговор машина ҳайдовчиси бўлган. Жанговор топшириқларни бажариш вақтида кўрсатган жасорати ва мардлиги учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1944 йил 22 февраль санасидаги фармойиши билан кичик сержант Рзянин Денис Филиппович “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Урушдан сўнг Д.Ф. Рзянин Тошкентга қайтиб келган.

1923 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Комсомол йўлланмаси билан Соликамск қоғоз комбинати қурилишида қатнашган. 1944 йил Комышловск ҳарбий артилерия билим юртини тамомлаган. Сержант, 43-армияси, 70-ўқчи дивизияси, 227- артилерия полкининг қурол-яроқ қўмондони вазифасида хизмат қилган. Жасорат учун кўкрак нишони билан мукофотланган.  Немец босқинчиларига қарши кечган жанглардаги кўрсатган шахсий жасорати ва мардлиги  учун СССР Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил 19 апрель санасидаги фармойиши билан сержант Роденко Константин Герасимович “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Урушдан сўнг К.Г. Роденко Тошкентга қайтиб келган.

1923 йил Курс вилоятининг Тербунск туманида туғилган. Андижон вилоятида яшаб, ўқиган. 1940 йилдан Совет армияси сафида хизмат қилган. Қуйидаги мукофотлар билан тақдирланган: Икки маротаба “Қизил байроқ” ордени, “Александр Невский” ордени, “I даражали Улуғ Ватан уруши” ордени. Ҳарбий ҳаво кучларида Катта лейтенант, 525- хужумкор авиаполкининг эскадрилья қўмондони ўринбосари вазифасида хизмат қилган. Улуғ Ватан уруши даврида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил  29 июнь санасидаги  фармойиши билан катта лейтенант Родин Николай Иванович “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган

1918 йил Пензенской вилояти, Нечаевский тумани, Елезаветино қишлоғида туғилган. 1937 йилда Совет армияси сафига кирган. Тошкент шаҳар Ленин тумани (хозирда Тошкент шаҳри Миробод тумани)  мудофаа ишлари бўлими томонидан армия сафига чақирилган. Гвардия лейтенанти, 59-ўқчи дивизиянинг, 176- ўқчи полки ўқчи рота қўмондони вазифасида хизмат қилган. Дунай дарёсинин кечиб ўтиш вақтидаги жангларда кўрсатган жасорати ва мардлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил 23 март санасидаги  фармойиши билан “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1906 йилда Қўқон шаҳрида туғилилган. 1941 йил Москва шаҳар  мудофаа ишлари бўлими томонидан армия сафига чақирилган. Гвардия майори, 58- гвардия ўқчи дивизияси, 202- гвардия ўқчи полки қўмондони сифатида ҳизмат қилган. “Қизил байроқ “ ордени билан мукофотланган. Днепр дарёсинин кечиб ўтиш вақтидаги жангларда кўрсатган жасорати ва маҳорати учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1943 йил 23 октябрь  санасидаги  фармойиши билан “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.