Ранг схемаси

Хотира китоби


1920 йилда туғилган.Совет Армиясига 1942 йил Қўқон ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия катта сержанти, 95-гвардия ўқчи дивизияси 233-гваридя артилерия полки командири. I- даражали Ватан уруши ва Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Полша ҳудудида бўлиб ўтган жангда жасорат ва мардлик кўрсатгани учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 23 сентабрдаги фармонига кўра катта сержант Павлов Константин Матвеевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1900 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Совет Армиясига 1918 йил чақирилган. Гвардия полковниги. 66-гвардия танк бригадаси командири. I- даражали Ватан уруши ва Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Берлин жангида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 6 апрелдаги фармонига кўра Павлушко Аркадий Тимофеевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1915 йил Куйбешев вилояти Кинел тумани Грачевка қишлоғида туғилган. Совет Армиясига 1941 йил Самарқанд ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Сержант, 1669-қирув-танкга қарши артилерия полки командири. Улуғ ватан уруши жангларида кўрсатган жасорат ва мардлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1943 йил 26 октабрдаги фармонига кўра Панфилов Михаил Михаиловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Панфилов М.М. Самарқандда яшаб ишлаган.

1914 йилда туғилган. Совет Армиясига Сталин (Тошкент) ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Лейтенант, 8-гвардия ўқчи дивизияси 229-ўқчи полк 7-ўқчи ротасининг командири.I- даражали ватан уруши одени билан тақдирланган. Жангларда жасорат ва мардлик кўрсатгани учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармонига кўра лейтенант Пасов Николай Трофимовичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1924  йил Ростов вилояти Миллеров шаҳрида туғилган. Совет Армиясига 1942 йил Самарқанд ҳарбий бўлими томонидан чақирилган.  Кичик сержант, 69-ўқчи дивизияси 20-разведка ротасининг командири ёрдамчиси. Жасорат учун медали билан тақдирланган. Днепр кечувида кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1943 йил 30 октабрдаги фармонига кўра кичик сержант Пахомов Петр Михайловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Петр Михайлович Ростов вилоятида қолди.

1896 йил Брян вилояти Трубчевск шаҳрида туғилган. Генерал полковник, 4-Украина фронти командири. Улуғ ватан урушида кўрсатган қаҳрамонлиги ва мардлиги учун учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 29 майдаги фармонига кўра Петров Иван Ефимовичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1910 йил Армавире шаҳрида туғилган. Совет Армиясига 1927 йил Армавир ҳарбий бўлими  томонидан чақирилган. Гвардия полковниги, 66-зенит-артилерия полки командири. Қизил байроқ, I- даражали ватан уруши ва Қизил Юлдуз орденларини билан тақдирланган. Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 31 майдаги фармонига кўра гвардия полковникига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг А.С.Пешаков Ўзбекистонда яшаб ишлаган.

1911 йилда туғилган. Совет Армиясига Бухоро вилояти Когон ҳарбий бўлими томонидан чақирилган.  Гвардия кичик сержанти, 272-гвардия миномет полки командири. Днепр кечувида кўрсатган қаҳрамонлик ва мардлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 10 январдаги фармонига кўра гвардия кичик сержанти Пеменов Василий Маркеловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1919 йилда туғилган. Урушгача Тошкент шаҳрида истиқомат қилган. Совет армиясига Черниговск вилоятининг, Колезетск туман мудофаа бўлими оркали чақирилган. Гвардия подполковниги, 4-механизациялашган танкчи бригадаси, 23-такчи полкинида командир ўринбосари вазифасида фаолият юритган. Гвардия подполковниги Пинчук Тимофей Зиновьевич вафотидан сўнг Брно шаҳрини ишғол қилиш вақтида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун CCCP Олий Кенгаш Президиумнинг 15-майдаги  фармойиши билан “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

Новосибирск вилояти, Зирянск туманининг Семёновка қишлоғида таваллуд топган. 1925 йилдан бошлаб Совет армиясида хизмат қилган. Қорақалпоғистон ССАР, Тахтакўпир тумани мудофааа ишлари бўлими томонидан Совет армиясига чақирилган. Гвардия катта лейтенанти, 51- гвардия танкчи бригадасининг мотоўқчи батальони қўмондони вазифасида фаолият юритган. Пишулин Андриан Абрамович  вафотидан сўнг Днепр дарёсинин кечиб ўтиш вақтидаги жангда кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1943 йил 17-ноябрь санасидаги  фармойиши билан “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1922 йилда таваллуд топган. Урушгача Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб тахсил олган. Гвардия лейтинанти, 7-авиация қўшинлари полкининг катта учувчиси вазифасида хизмат қилган. I ва II даражали Улуғ Ватан уруши ордени, “Қизил нишон” (Красное знамя), Қизил юлдуз кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Плешаков Александр Яковлевич жангларда кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил 23 февраль  санасидаги  фармойиши билан “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

1923 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.1941 йилда Оренбург учувчилар мактабини тугатган.1- хаво армиясининг 227- ҳарбий ҳаво қўшини дивизиясининг (ҲҲҚ), 15- авиаполки  қўмондони, гвардия капитани вазифасида хизмат қилган. Улуғ Ватан уруши даврида кўрсатган жасорати ва қахрамонлиги учун Олий Кенгаш Президиумнинг 1945 йил  19-апрель  санасидаги  фармойиши билан гвардия капитани Полагушин Николай Иванович  “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Уруш тугагач, Полагушин Николай Иванович заҳирага чиқарилган. Заҳирадаги капитан ҳаётининг кейинги даврида Тошкент  шаҳрида истиқомат қилиб келган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.