Ранг схемаси

Хотира китоби


1914 йил Украинанинг Каменец-Подолск  вилоятида туғилган. Совет Армиясига 1933 йил Москва ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия майори, 321-гвардия қирув- танкга қарши артелерия полки командири. Днепр жангида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1943 йил 24 декабрдаги фармонига кўра Ортинский Николай Игнатиевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Николай Игнатьевич Тошкентда яшаб меҳнат қилган.

1910 йилда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрининг Оммоғон қишлоғида таваллуд топган. Уруш йилларида 1942-йилда урушга жалб қилиниб Украина, Полша ҳамда Молдавияда кечган жангларда аскар бўлиб хизмат қилган. Ўз она юрти, ўз киндик қони тўкилган ватанига 1947-йилда қайтиб келган. Остонов Суярқул 2009-йилда вафот этган. Бугунги кунгача Бобомнинг 4 та фарзанд, 35 та невара ҳамда 100 дан ортиқ чевараси бор. Остонов Суярқул Остоничнинг набираси Фазлиддин ёзди.

1915 йил 9 майда Карши шаҳрида таваллуд топган. 1945 йил 9 май куни ғалабани Берлинда нишонлаган. Бундан ташқари, Москвадаги Қизил майдонда 1945 йилда бўлиб ўтган Ғалаба парадида иштирок этган. Бобом жуда кўп медаллар билан тақдирланган. Мустақиллигимиз йиллари Жасорат медали билан ҳам тақдирланган. Обидов Кодир 2007 йилнинг 9 май куни, 92 ёшида вафот этган. Обидов Қодирнинг набираси Санжарбек ёзди.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.