Ранг схемаси

Хотира китоби


1916 йил Бухоро вилояти Гиждувон туманининг Нагзақарон қишлоғида туғилган. Гвардия старшинаси, 16-гвардия кавалерия дивизияси 60-гвардия полки 2-эскадрон командири ёрдамчиси. II- даражали  Ватан уруши ва Жасорати учун ордени билан тақдирланган. Днепр кечувида кўрсатган қаҳрамонлиги ва шижоати учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 15 январдаги фармонига кўра гвардия сташинаси Набиев Валига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1906 йил Фарғона вилояти Каптархона қишлоғида туғилган. Совет Армиясига 1943 йил Фарғона ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия оддий аскари. 6-гвардия механизациялаштирилган корпуси 2-мотоўқчи  батальони ўқчиси. Одер кечувида жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатгани учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 10 апрелдаги фармонига кўра Назаров Тўйчига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1918 йилда туғилган.Совет Армиясига 1941 йил Тўрткўл ҳарбий бўлими томонидан чақирилган.(Қорақалпоқ АССР) Оддий аскар, 254-ўқчи дивисияси 933-ўқчи полки пулеметчиси. Қизил байроқ ордени билан тақдирланган.  Днепр кечувида кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 22 февралдаги фармонига кўра оддий аскар  Наурузбаев Иноятга (Имат) Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1913 йил Акмолинс туманининг Ефремовка қишлоғида туғилган. Совет Армиясига Сирдарё ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта сержант, 214-ўқчи дивизияси 302-разведка ротаси командири. Одера кечувида жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатгани учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 10 апрелдаги фармонига кўра Нижурин Федор Трофимовичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1916 йил Красноярск шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда яшаб ишлаган. Совет Армиясига 1939 йил Тошкент ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Катта лейтенант, 227-штурм авиадивизияси 208-штурм авиаполкининг командир ўринбосари. Қизил байроқ ва Александр Невский ордени шунингдек, Қизил юлдуз ва Жасорат учун медали билан тақдирланган. Дон жангида кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлик учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 29 июндаги фармонига кўра Никифоров Константин Степановичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1921 йилда туғилган.  Гвардия катта сержанти, 128-гвардия артилерия полкининг радиобўлими командири. Қизил юлдуз ордени ва Жасорат учун медали билан тақдирланган.Висла жангида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 26 октабрдаги фармонига кўра катта сержант Николай Евгений Дмитриевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1907 йил Калин туманининг Наумово қишлоғида туғилган. Совет Армиясига 1930 йилда Семипалатин вилояти Белоғоч ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Подполковник, Черкасс 438-артелерия полкининг командири. Қизил байроқ, II-даражали Ватан уруши, Александр Невский ва Қизил юлдуз орденлари билан тақдирланган. Улуғ ватан урушидан кўрсатган  жасорати учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармонига кўра подполковник Новиков Василий Корнеевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Заҳирага чиқгач Тошкент шаҳрига қайтиб келган.

1910 йил Қуйбишевск вилоятида туғилган. Совет Армиясига 1941 йил Қашқадарё вилояти Шахрисабз ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Кичик сержант, 1669- қирув -танкга қарши артилерия полка командири.  Жасорат учун медали билан тақдирланган. Днепрнинг ғарбий қирғоқларида кўрсатган жасорати ва мардлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1943 йил 26 октабрдаги фармонига кўра кичик сержант Нугаев Нажиб Нугмановичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1921 йил Паяриқ туманининг Оққўрғон қишлоғида туғилган. Совет Армиясига Самарқанд вилояти Паяриқ ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия катта сержанти. 60-гвардия ўқчи дивизияси 178-гвардия ўқчи полки командири. Днепр кечувида кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 22 февралдаги фармонига кўра гвардия катта сержанти Нурматов Пиримқулга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1924 йил Хивада туғилган. Совет Армиясига Хоразм вилояти Хива ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Сержант, 13-гвардия ўқчи корпуси 51-сапёр  батальони командири. II-ва III даражали Шухрат ордени билан ва Жасорат учун медали билан тақдирланган. Кенигсберг қўрғон шаҳрига ҳужум қилишда кўрсатган жасорат ва маҳорати учун  Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 19 апрелдаги фармонига кўра гвардия сержанти Нурметов Сатимга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1919 йилда туғилган. Совет Армиясига 1940 йил Қорақалпоқ АССР, Тахтакўприк ҳарбий бўлими томонидан чақирилган.Гвардия катта лейтенанти, 47-гавардия бўлимини разведка авиаполкининг учувчи-кузатувчиси. Улуғ ватан урушида кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 18 августдаги фармонига кўра гвардия катта лейтенанти Нурписов Плис Колгелдиевичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1923 йил Қозоғистоннинг Терен-Узоқ туманида туғилган. Совет Армиясига Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ ҳарбий бўлими томонидан чақирилган.  155-ўқчи дивизияси 436-ўқчи полки оддий аскари. Сталинград жанги ва Днепр кечувида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 10 январдаги фармонига кўра оддий аскар Нурсеитов Жаппасбойга  Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.