Ранг схемаси

Хотира китоби


1923 йилда Могилевск вилоятининг Осиповичи шаҳрида таваллад топган. Совет Армиясига Тошкентнинг Сталин туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Лейтенант, 152-заҳира танк жамоасининг 1-танк батальони қўмондони. 1944 йилнинг ёзида Карельск бўғозида кечган  жангларда ўзининамунали кўрсатгани учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 23 маридаги фармони билан лейтенант Майстренко Борис Александровичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1922 йилда Смоленск вилоятида таваллуд топган. Совет Армиясига 1941 йилда Ярцевск туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Лейтенант, 167-ўқчи дивизияси 520-ўқчи полкининг ўқчи ротаси қўмондони. Қизил Байроқ, I даражали Ватан уруши ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. Киев учун кечган жангларда кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 10 январидаги фармони билан Макаров Петр Федоровичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Уруш тугагач Петр Федорович заҳирага чиқарилган ва у Тошкентга жойлашди.

1913 йилда Донецк вилояти Харцызск шаҳрида таваллуд топган. Совет Армиясига Самарқанд шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Катта лейтенант, 88-қирувчи авиаполкининг эскадраси қўмондони. Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. Ростов вилоятида кечган жангда кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1942 йилнинг 23 ноябридаги фармони билан лейтенант Максименко Василий Ивановичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1917 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Гвардия капитани, 76-ўқчи двизияси, 234-гвардия полкининг 2-ўқчи балаьони қўмондони. Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Днепрни кесиб ўтишдаги жангларда кўрсатган жасорати ва мардлиги учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 15 январдаги фармони билан гвардия қўмондони Малясов Виктор Александровичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1917 йилда таваллуд топган. Совет Армиясига Тошкентнинг Куйбишев туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия майори, 4-гвардия қирувчи ҳаво ҳужуми авиодивизиясининг 64-гвардия қирувчи авиаполки ҳаво ҳужумчиси. Иккита Қизил Байроқ, III даражали Суворов, Александр Невский ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. Улуғ Ватан урушид кўрсатган жасорвти ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 26 октябридаги фармони билан гвардия майори Маношин Константин Васильевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1903 йилда таваллуд топган. Совет Армиясига Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Сафдор, 280-ўқчи дивизияси 1031-сапер полкининг сапери. Днепр дарёсида кечган жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун 1943 йилнинг 17 октябрида сафдор Моргулян Лев Марковичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1914 йилда таваллуд топган. Урушга қадар Ангренда яшаб меҳнат қилган. Лейтенант, батальон партия ташкилотчиси. Днепрни кесиб ўтишдаги жангларда кўрсатган жасорати ва мардлиги учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 29 октябридаги фармони билан лейтенант Маринин Николай Андреевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1923 йилда Черниговск вилоятининг Черепановск туманида таваллуд топган. Совет Армиясига 1942 йил Фарғола вилоятининг Қува туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия сержанти, 263-ўқчи гвардия дивизиясининг 997-уқчи гвардия полкаси 1-пулемёт ротасининг бўлим қўмондони. Севастополь учун кечган жангда кўрсатган жасорати ва жасурлиги учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 24 мартидаги фармони билан Матвеев Федор Ивановичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Матвеев Федор Иванович Ўзбекистонга қайтиб келди.

1940 йил 7 апрель санасида Фин урушида қаҳрамонлик кўрсатгани учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1940 йил 7 апрелидаги фармонига кўра Матвиенко Николай Ефимовичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Истеъфога чиққач Навоий шаҳрида яшади.

1915 йил Иштиҳон туманининг Шилқим қишлоғида туғилган. Совет Армиясига 1941 йил Иштихон  ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардия сержанти, 15 чи гвардия кавалерия дивизиясининг 57 чи гвардия кавалерия полки оғир пулемет қисми командири. Полша ҳудудида жангларда кўрсатган жасорати учун 1945 йил 27 февраль санасида Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1945 йил 27 февралдаги фармонига кўра гвардия сержанти Махмудов Жўрага Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1925 йил Самарқанд вилояти Сиёб қишлоғида туғилган. Совет Армиясига 1943 йил Сиёб ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Оддий аскар, 145-ўқчи дивизиясининг 1323-ўқчи полки 1-батальони ўқчиси. Днепрни кечиш даврида кўрсатган жасорат ва мардлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг  1944 йил 15 январдаги фармонига кўра Махмудов Равшанга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1920 йилда туғилган. Совет Армиясига  1940 йил Қарши ҳарбий бўлими томонидан чақирилган. Гвардиянинг катта лейтенанти. 8-бўлимнинг Ҳаво-десант қирув-танкга қарши дивизия командири.  II даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Днепрнинг ўнг қирғоғида кўрсатган жасорат ва мардлиги учун Совет Иттифоқи Олий Совет Президиумининг 1944 йил 17 майдаги фармонига кўра катта лейтенант  Мац Григорий Зелмановичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Бахтига жангда  офицер-артиллерист омон қолган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.