Ранг схемаси

Хотира китоби


1913 йилда таваллуд топган. 1936 йил Совет Армиясига Самарқанд шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия қўмондони, 21-танк жамоасининг танк батальони қўмондони. Қизил Юлдуз ва II даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 24 апрелидаги фармони билан Лагутин Василий Николаевичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Лагутин Василий Николаевичга Самарқанд вилоятида яшади.

1915 йилда Татар АССРнинг Черемшан қишлоғида таваллуд топган. Совет Армиясига Самарқанд шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Катта сержант, 69-Севс ўқчи дивизиясининг 237-ўқчи полки артиллерия взводи қўмондони. II даражали Ватан уруши ордени билан мукофотланган. Гомелск вилоятида кечган жангларда кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 30 октябридаги фармони билан катта сержант Ларионов Семен Архиповичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1902 йилда Красноярск ўлкасида таваллуд топган. 1922 йилдан 1932 йилга қадар Совет Армиясида хизмат қилган. 1941 йилда Чирчиқ шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан такроран чақиртирилган. Гвардия полковники, 37-гвардия ўқчи дивизиясининг 109-гвардия ўқчи полкасининг қўмондони. Қизил Байроқ ва Александр Невскийнинг орденлари билан тақдирланган. Польшанинг Гданьск шаҳри учун бўлган жангда жасорати ва қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 29 июнидаги фармони билан Левин Григорий Михайловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1923 йилда Тамбов вилоятининг Катта Крушанское қишлоғида таваллуд топган. Совет Армиясига 1940 йилда Тамбов шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Лейтенант, 199-ҳаво ҳужуми авиадивизиясининг 569-штурмли авиаполки учувчиси. Учта Қизил Байроқ ва I даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Улуғ Ватан урушида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 18 августдаги фармони билан лецтенант Леонов Иван Михайловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1912 йилда таваллуд топган. Совет Армиясига 1941 йилда Самарқанд шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Оддий сафдор аскар, 83-ўқчи дивизиясининг 248-ўқчи полки 1-ўқчи ротаси қўл пулемёти нишончиси. Фриш-Нерунг туманида кечган урушларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 29 июндаги фармони билан гвардия сафдор аскари Липчанский Иван Карповичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан кейин Липчанский Иван Карпович Самарқанднинг суперфосфат заводида ишлади.

1918 йилда Костромск вилоятининг Новленск қишлоғида таваллуд топган. Совет армиясига Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Сержант. 69-Севс ўқчи дивизияси 20-заҳира разветка ротаси бўлими қўмондони. “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Днепрни кечиб ўтиш жангларида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 30 октябридаги фармони билан Лобанов Иван Михайловичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1906 йилда Киев шаҳрида таваллуд топган. Совет Армиясига 1924 йилда Наманган шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия генерал-майори, 72-гвардия ўқчи дивизияси қўмондони. Ленин, Қизил Байроқ, Суворовнинг I даражали ва II даражали орденлари, иккита Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Днепрни кесиб ўтишдаги жангда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 26 октябридаги фармони билан генерал-майор Лосев Анатолий Ивановичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1913 йилда Ставропольск ўлкасининг Марьянская қишлоғида таваллуд топган. Капитан, 10-Москванинг махсус разветка авиаполкасининг қўмондони ўрин босари. Ленин ва I даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Москвада кечган жангларда кўрсатган жасорати, қаҳрамонлиги ва маҳорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 4 февралидаги фармони билан капитан Лукьянцев Василий Петровичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1923 йилда Алма-отада таваллуд топган. Совет Армиясига 1942 йилда Андижон шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Катта сержант, Бош Қўмондонликнинг Заҳира полкининг 493-танкга қарши-қирувчи (истребитель) қуроллик қўмондони. I даражали Ватан уруши ва “Жасорат учун” орденлари билан тақдирланган. Польша ҳудудида кечган жангларда кўрсатган қаҳрамонлиги ва жасурлиги учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 19 апрелидаги фармони билан Лутфуллин Сульгига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Ғалабадан сўнг Лутфуллин Сульги она ватани Андижонга қайтди.

1902 йилда Донада таваллуд топган. Урушга қадар Жиззахда яшаган. Майор, 671-артиллерия полкининг қўмондони. Днепрни кесиб ўтишдаги жангда кўрсатган қаҳрамонликлари ва жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 26 октябридаги фармони билан майор Любимов Алексей Ильичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.