Ранг схемаси

Хотира китоби


Қарағанда вилоятининг Киевка қишлоғида 1912 йилда таваллуд топган. Совет Армиясига Сурхондарё вилоятининг Денов туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Ефрейтор, 69-Қизил байроқли ўқчи дивизиясининг 118-артиллерия полкининг радиотелеграфисти. “Жасорат учун” ва “Жангдаги хизматлар учун” медаллари билан тақдирланган. Днепрнинг чегараларини кесиб ўтиш жангларидани жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 30 октябрдаги фармони билан ефрейтор Колодий Иван Михайловичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1920 йилда таваллуд топган. Совет Армияси таркибига Харьков туманининг Балковский туман ҳарбий комиссияси томонидан чақитирилган. Тиббий хизмат лейтенанти, 121-ўқчи дивизиясининг 574-ўқчи полки санитар-ташувчи взводининг командири. Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Жанглардаги кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 17 октябрдаги фармони билан тиббий хизмат лейтенанти Коляда Василий Алексеевичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Василий Алексеевич Туркситон ҳарбий округида хизмат қилган.

1904 йилда Москвада таваллуд топган. Ўзбекистонда истиқомат қилиб меҳнат қилган. 1941 йилнинг 22 июнидан Улуғ ватан уруши иштирокчиси. Гвардия полковники, гвардия 13-ўқчи дивизиясининг қўмондони. Қизил Байроқ, Суворов ва I даражали Ватан уриши орденлари билан тақдирланган. Ордерни кесиб ўтиш жангларида кўрсатган жасорати учун  Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 29 майидаги фармони билан гвардия полковникига Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1919 йилда Черниговск туманининг Прилуки шаҳрида таваллуд топган. Урушга 1943 йилда Жиззах туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия аскари, 62-ўқчи дивизияси 184-гвардия ўқчилари полкининг қўмондони. Днепрни жангда кесиб ўтишда кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 22 февралдаги фармони билан гвардия аскари Кондратец Иван Яковлевичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1900 йилда Ворониж вилоятида таваллуд топган. Ўзбекистонда истиқомат қилган. Фуқаролик ва Ватан урушлари иштирокчиси. Гвардия генерал-лейтенанти, 7-гвардия посбонлар корпусининг қўмондони. Ленин, Қизил Байроқ ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. Европани озодлиги учун бўлган жангларда жасорати, жангдари хизматлари ва кўрсатган қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 6 апрелдаги фармони билан гвардиянинг генерал-лейтенанти Константинов Михаил Петровичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1920 йилда Шарқий-Қозоғистон вилоятининг Соловьево қишлоғида таваллуд топган. Совет Армиясида 1940 йилдан бошлаб хизмат қилган. Майор, 33-армия 222-ўқчи дивизиясини 606-артиллерия полкининг дивизияси қўмондони. Александр Невский ордени, иккита I даражали Ватан уруши ордени ва Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Улуғ ватан урушида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 31 майидаги фармони билан майор Копылов Иван Павловичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1924 йилда таваллуд топган. Урушга 1942 йилда Сирдарёнинг туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардиянинг кичик лейтенанти, 20-гвардия ўқчи бўлимининг 60-гвардия пиёда полкининг пулемёт взводи қўмондони. Одесса учун кечган жангдаги жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 13 сентябрдаги фармони билан гвардиянинг кичик лейтенанти Корнейко Василий Харитоновичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1923 йилда Хмельниц вилоятининг Шепетовка шаҳрида таваллуд топган. Совет армиясига Самарқанд вилоятининг Найпан туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Лейтенант, 247-Росвальск ўқчи бўлими 909-ўқчи полкининг пулемёт взводи қўмондони. Иккита Қизил Юлдуз ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Висла дарёсининг ғарбий қирғоғида кечган жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 23 мартидаги фармони билан лейтенант Костров Станислав Ивановичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Станислав Иванович Самарқандда яшаб меҳнат қилди.

Чувашс АССРнинг Чуварлен қишлоғида 1911 йилда таваллуд топган. Урушга Тошкентнинг Ленин туман ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия сержанти, 310-гвардия ўқчи полк 3-ўқчи батальони бўлими қўмондони. Қизил Юлдуз ордени билан мукофотланган. Кироворград вилоятида кечган жангларда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 22 февралдаги фармони билан гвардия сержанти Кошелев Михаил Тимофеевичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Михаил Тимофеевич Тошкентда истиқомат қилиб меҳнат фаолиятини олиб борди.

1916 йилда таваллуд топган. Қашқадарё вилоятида истиқомат қилган, Гузар МТСида тракторчи бўлиб ишлаган. Лейтенант, 248-махсус танк полкининг танк ротаси қўмондони. Қизил Байроқ ва II даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Жангдаги жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 10 мартдаги фармони билан лейтенант Кошелев Николай Ивановичга вафотидан сўнг Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1904 йилда Ворониж вилоятининг Заверино қишлоғида таваллуд топган. Катта сержант, 40-армиянинг 11-мотоўқчи жамоасини разветка взводи қўмондони. I даражали Ватан уруши, Қизил Юлдуз орденлари ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Днепрда кечган жангда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонликлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 23 октябридаги фармони билан катта сержант Кривцов Сергей Васильевичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Сергей Васильевич Ўзбекистонда яшаб меҳнат қилган.

1924 йилда таваллуд топган. Совет армиясига 1942 йилда Ашхобод шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Кичик сержант, 60-ўқчи дивизиясининг 1281-ўқчи полки, полк батареяси  45-миллиметрли қурол нишончиси. Вислани кесиб ўтиш жангларида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 23 октябридаги фармони билан сержант Кузьмин Анатолий Наумовичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган. Урушдан сўнг Анатолий Наумович Самарқанд шаҳрида яшади.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.