Ранг схемаси

Хотира китоби


1901 йилда таваллуд топган. Миллати рус. Совет армиясига Тошкентдан кетган. Танк қўшинлари генерал-лейтенанти. 7-механизаштирилган бино қўмондони. II-даражали Суворов ордени, I-даражали Кутузов ордени ва Қизил байроқ ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 8 сентябрдаги қарори билан империалистик Япония билан бўлган жанларда кўрсатган жасорати учун генерал-лейтенант Катков Федор Григорьевич Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1921 йил Оренбург вилоти Моторино қишлоғида таваллуд топган. Миллати рус. Совет армиясига Фарғона шаҳар харбий комиссариатига чақирилган. Гвардия кичик лейтенанти, 22-гвардия мотоўқчи бригадасининг танкка қарши қроллар взводи қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 10 январ қарори билан Улуғ Ватан урушидаги жангларида  кўрсатган жасорати учун кичик лейтенант Кельчин Михаил Никифорович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1918 йил Одесса шаҳрида таваллуд топган. Миллати украин. Капитан, 10-алохида авиация узоққа уюштирилган айғоқчилик полкининг авиаэскадриля қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1943 йил 24 май жангларида кўрсатган жасорати учун капитан Кибалко Василий Васильевич Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1925 йилда таваллуд топган. Миллати рус. 1943 йил январ ойида Совет армиясига Кустанай вилояти Медногорск харбий комиссариати томонидан чақирилган. Кичик сержант, 164-танк бригадаси, атоматчилар моторизация артиллерияси взводидаги бўлимининг қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 10 январ қарори билан Улуғ Ватан урушидаги жангларида  кўрсатган жасорати учун кичик лейтенант Кельчин Михаил Никифорович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1923 йилда Курск вилоятида таваллуд топган. Миллати рус. Урушгача Тошкентда яшаган ва билим олган. 1941 йилда Тошкент шахар харбий комисссариати томонидан хизматга чақирилган. Катта лейтенант, 502-Таманск ҳужум авиаполкининг бўлим қўмондони. I-II-даражали Ватан уруши ордени, “Жасорат учун”  медали ва Қизил байроқ ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 18 августи қарори билан Севастополни озод қилишдаги жангларда  кўрсатган жасорати учун катта лейтенант Кирсанову Владимиру Михайлович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1910 йилда Ивановск вилоятининг Горчаково қишлоғида таваллуд топган. Миллати рус. 1941 йилда Москва вилояти Ногинск туман ҳарбий комиссариати томонидан хизматга чақирилган. Катта сержант, 25-гвардия ўқчи дивизиясининг 78- гвардия ўқчи полки қўмондони ёрдамчиси. “Жасорат учун”  медали ва Қизил байроқ ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1943 йил 1 ноябридаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун гвардия Катта сержант Киселев Сергей Семенович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.  Урушдан сўнг Тошкентга истиқомат қилган.

1918 йил Москвада таваллуд топган. Миллати украин. Совет армиясига кетишдан аввал Тошкентда яшаган ва билим олган. Лейтенант, 45- қирувчи авиаполкнинг учувчиси. СССР Олий Совети Президиумининг 1943 йил 24 майиидаги қарори билан жангларда кўрсатган жасорати учун гвардия лейтенант Коваль Дмитрий Иванович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1918 йилда Қўқонда таваллуд топган. Армияга 1936 йилда Тошкент шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Майор, 318-ўқчи дивизиясининг 1339-ўқчи полкини штаб бошлиғи. Қизил Байроқ ва Суворовнинг III даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Керчь учун кечган жанглардаги жасорати (ёки қахрамонлиги) учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 17 ноябридаги фармони билан майор Ковешников Дмитрий Степановичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1913 йилда Сум вилоятининг Мирополье қишлоғида таваллуд топган. Совет Армиясига 1942 йилда чақирилган. Оддий аскар, 415-ўқчи дивизияси 686-артиллерия полки 7-батарея бошқаруви взвод қўмондонининг ёрдамчиси. Кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлик учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1943 йилнинг 15 январидаги фармони билан оддий аскар Ковтун Павел Максимовичга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган. Заҳирага ўтган Павел Максимович Тошкентда яшади.

1918 йилда Волганинг Ореховка қишлоғида таваллуд топган. 1936 йилдан Совет Армиясида. Тошкент шаҳар ҳарбий комиссияси томонидан чақирилган. Гвардия полковник, 67-ўқчи гвардиясининг 138-гвардия артиллейраси полкининг 67-гвардия ўқчи дивизияси қўмондони. 67-гвардия ўқчи дивизияси 138-гвардия артеллерия полки командири Қизил Байроқ ва I даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Витебск туманидаги жанглар қаҳрамонлиги ва жасорати учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 22 июлидаги фармони билан гравдия полковники Ковтунов Георгий Никитовичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1924 йилга таваллуд топган. Тошкентнинг Фрунзен туман ҳарбий комиссияси томонидан 1942 йилда чақиртирилган. Кичик лейтенант, 110-танк бригадаси 441-танк ботальони танк қўмондони. Улуғ ватан урушидаги жасоратлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1944 йилнинг 10 мартидаги фармони билан кичик лейтенант Козлов Николай Михайловичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

1906 йилда Николаев шаҳрида таваллуд топган. 1931 йилдан Совет Армиясида. Майор, 199-ҳаво ҳужуми авиадивизиясининг катта ҳужум авиадивизияси. Учта Қизил Байроқ ва II даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Ғарбдаги фронтда кўрсатган жасоратлари учун Совет Иттифоқининг Юқори Президиумининг 1945 йилнинг 18 августидаги фармони билан майор Колесников Пимен Григорьевичга Совет Иттифоқининг Қаҳрамони унвони берилган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.