Ранг схемаси

Хотира китоби


Тюмен вилоятининг Покровка қишлоғида 1918 йилда таваллуд топган. Миллати рус. 1938 йилдан Совет армиясида. Джиззах тумани ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. 747-батареясининг танкга қарши қирғин артиллерияси бўлими старшинаси. II-даражали Ватан уруши ордени, Қизил Юлдуз ордени ҳамда “Жангдаги хизматлари” учун медали билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиуми 1945 йил 24 мартдаги қарори билан Литва ҳудудидаги жангларида кўрсатган қахрамонлиги учун  гвардия майори Зубков Иван Сидорович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди. Урушдан сўнг Егор Иванович ўз уйига Жиззах вилоятига қайтиб келган.

1912 йил Тошкент шаҳрида тавллуд топган. Миллати рус. Гвардия капитани, 108-ўқотар дивизиясининг 311-гвардия ўқотар бўлими артиллерия қўмондони ўринбосари. Александр Невский ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиуми 1943 йил 26 октябридаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун капитан Борис Андреевич Ивановском Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1923 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати рус. Тошкент шаҳар ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. 312- ҳужум авиаполки ҳаво флоти қўмондони, капитан. Иккита Қизил байроқ орденлари ва Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиумининг 1944 йил 26 октябридаги қарори билан Улуғ Ватан уриши жангларида кўрсатган жасорати учун капитан Ивлев Юрий Дмитриев Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1915 йил Кокчетав вилояти Володарск қишлоғида таваллуд топган. Миллати рус. 1941 йилда Тошкент вилоят Бекобод туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Катта сержант, 65-армия 69-ўқотар дивизиясининг 99 алоҳида миначи бўлими қўмондони. “Жасорат учун” медали бн тақдирланган. Днепр жангида кўрсатган жасолрати учун, СССР Олий Совети президиумининг 1943 йил 30 октябридаги қарори билан катта сержант Ильин Степан Петрович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1920 йилда Қизилордин тумани, Қизил юлдуз хужалигининг қишлоғида туғилган. Миллати қозоқ. Сержант, 152-ўқчи бригадасининг айғоқчи ротаси қўмондони.   III-даражали Шуҳрат ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиумининг 1945 йил 9 апрелдаги қарори билан Дунай жангларида кўрсатган жасорати учун сержант Наги Ильясов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1924 йилда Самарқандда туғилган. Миллати ўзбек. 1941 йилда Самарқанд ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Гвардия старшинаси, 60-гвардия ўқчи дивизиянинг 132-гвардия артиллерия полкининг,8-чи батарея айғоқчиси. III-даражали Шуҳрат ордени ва “Қизил юлдуз” ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиумининг 1944 йил 22 февралдаги қарори билан Днепр жангларида кўрсатган жасорати учун сержант Играшев Боис Хамидович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг Фрунзен туманида таваллуд топган. Совет Армиясига 1942 йилда Қозоғистон ССРнинг Туркистон ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Кичик лейтенант, 180-ўқчи дивизиянинг 42- ўқчи полки взводи қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 10 январидаги қарори билан Днепрни кесиб ўтишдаги кўрсатган жасорати учун кичик лейтенант Ирисбеков Курбантай вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1911 йилда Баку шаҳрида таваллуд топган. Миллати рус. Урушгача Андижон вилоятида яшаб фаолият кўрсатган.1941 йилда Совет Армиясига Балиқчи туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Старшина,  1124-ўқчи полкининг взвод қўмондони ёрдамчиси. III-даражали Шуҳрат ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 июлдаги қарори билан Литва жангида  кўрсатган жасорати учун старшина Исипин Александр Иванович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1924 йилда Қозоғистон ССРнинг Туркистон шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Жанубий Қозоғистоннинг Туркестон туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Сержант,138-ўқчи дивизиясининг 650-ўқчи полки 3-ўқчи ротаси бўлим қўмондони. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги қарори билан  жангларда  кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги  учун сержант Иситов Расул Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1907 йилда Ғалла орол тумани Турк қишлоғида таваллуд топган. 1942 йилда Самарқанд тумани, Пайариқ  туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Аскар, 74- гвардия ўқчи дивизиясининг, 240- гвардия полки автоматчиси. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 31 майдаги қарори билан Прознань шаҳри учун жангида  кўрсатган жасорати учун аскар Исмоилов Эшонқул Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

1916 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Совет Армиясида 1937 йилдан Фрунзен туман ҳарбий комиссариати томонидан чақирилган. Катта лейтенант, Суворов авиация полкининг 620-ҳужум ордени қўмондони. Қизил байроқ ордени, I-даражали Ватан уруши ордени ва Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 18 август қарори билан Улуғ Ватан урушидаги жангларида  кўрсатган жасорати учун катта лейтенант Ишанкулов Абдусаттор Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Иркабаев Аман Туғилган йили: 1921 й. Унвони: Лейтенант Чақирилган жойи: Кировский тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.