Ранг схемаси

Хотира китоби


1917 йилда Красноярск ҳудудида туғилган. Миллати рус. 1938 йилда Қўқон шаҳар ҳарбий комиссиарияти томонидан Совет Армиясига чақирилган. Лейтенант, 299-ўқчи дивизияси 960-ўқчи полки взвод қўмондони. Харков шаҳридаги жангларда кўрсатилган қаҳрамонлик учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 1 ноябрда лейтенант Женченко Владимир Василевич Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1920 йилда Могилев вилояти Шамовшин қишлоғида туғилган. Миллати беларус. Тошкентдан Совет Армиясига чақирилган. Гвардия лейтенанти,  8- ҳужумчи авиадивизияси гвардияси,140- ҳужумчи авиадивизияси авиаполки бўлим қўмондони. Қизил байроқ ордени,  I ва II даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Улуғ Ватан уруши жангларида кўрсатган жасорати учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 27 июнда гвардия лейтенанти Жиганов Владимир Романович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1921 йилда Брян вилояти Причиж қишлоғида туғилган. Миллати рус. 1940 йилда Тошкент шаҳри Киров туман ҳарбий комиссиарияти томонидан Совет Армиясига чақирилган. Кичик лейтенант, 385- ўқчи дивизияси ўқчи взводи қўмондони. Белорус ҳудудида жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 24 мартда кичик лейтенант Жудов Иван Егорович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.