Ранг схемаси

Хотира китоби


1922 йилда Пензен вилояти Соснов қишлоғида туғилган. Миллати рус. 1941 йилда Совет Армиясига Тошкент шаҳри Ленин туман ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Гвардия старшинаси, 5-ўқчи дивизиси гвардияси 17-ўқчи полки гвардияси рота парторги. II даражали Ватан уруши ордени,  III даражали Шухрат ордени ва “Жасорат учун” медали билан тақдирланган. Жангдаги жасорати учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 29 июнда гвардия старшинаси Дадаев Степан Павлович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1906 йилда Фарғона вилояти Аширқози қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. 1943 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Оддий аскар, 81-ўқчи дивизияси,467-ўқчи полки, -ўқчи рота ўқчиси. Белорусия озодлиги учун жангларда қаҳрамонлиги учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1944 йил 15 январда оддий аскар Деҳқонбоев Абдусалим Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1920 йилда Бухоро вилояти Лоша қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. 1940 йилда Совет Армиясига чақирилган. Оддий аскар, 8-миначи-мухандис бригадаси, 129- миначи мухандис артиллерияси миначиси. Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Днепр учун жангларда кўрсатган жанговарлик ва қаҳрамонлиги учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 26 октябрда оддий аскар Жамолов Комол Давлатович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1925 йилда Қирғиз ССР Ўш шаҳри Тошлоқ қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. 1942 йилда Совет Армиясига чақирилган. Сержант, ..... Днепр учун жангларда кўрсатган жанговарлик ва қаҳрамонлиги учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 30 октябрда сержант Жумабоев Тошмамат Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1924 йилда Қорақалпоқ АССР Беруний туманида туғилган. 1942 йилда Шоббоз туман ҳарбий комиссиарияти томонидан армияга чақирилган. Оддий аскар, 226-ўқчи дивизияс, 985-ўқчи полки автоматчиклар ротаси мерган. Днепр учун жангларда кўрсатган жанговарлик ва қаҳрамонлиги учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 17 октябрда оддий аскар Жуманиёзов Уразбой Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1914 йилда туғилган. Миллати рус. Тошкент вилояти Бегавот туман ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Капитан, 337- ўқчи дивизияси, 1131-ўқчи полки, штабначальниги. Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган. Полтава учун жангларда кўрсатган қаҳрамонлиги ва жасорати учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1944 йил 10 январда капитан Добриков Иван Андреевич Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1923 йилда Украин ССР Кривой Рог шаҳрида туғилган. Миллати еврей. Уришдан олдин Наманган вилоятида яшаган ва таҳсил олган. Наманган шаҳар ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Гвардия катта лейтенанти, 6-ўқчи дивизияси гвардияси,10-ўқчи гвардияси полки комсорги. Қизил Юлдуз ордени ва “Жасарот учун” медали билан тақдирланган. Украинанинг Брян вилояти ҳудудидаги жанглардаги жасорати учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 16 октябрда гвардия катта лейтенанти Должанский Юрий Моисеевич Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1914 йилда Тошкентда туғилган. Миллати рус. 1941 йилда Андижон шаҳар ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Катта лейтенант, 492-қирувчи-танкка қарши артиллерия полки батарея қўмондони. II даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Мелитопол шаҳри учун жангларда жасорат кўрсатгани учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 1 ноябрда катта лейтенанти Долженков Игор Павлович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1896 йилда Оренбург вилояти Бузулук тумани Крастов қишлоғида туғилган. Миллати рус. 1920 йилда Совет Қуролли Кучлари аъзоси бўлган. Генерал-майор, ...40-армия 309-ўқчи дивизия қўмондони. Қизил байроқ ордени , II даражали Суворова ордени ва Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Курск вилояти жангларида шахсий жасорат ва қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 23 октябрда генерал-майор Дрёмин Дмитрий Феоктистович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Давлатов Мусулмонқул 1918 йилда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 1941 йилда Улуғ Ватан урушига сафарбар этилади ва 1942 йилда жароҳатланиб ҳарбий госпетелга келтирилади. Жароҳатланганига қарамасдан у урушга қайтишга қарор қилади ва 1943 йилда бедарак йўқолади.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.