Ранг схемаси

Хотира китоби


1924 йилда Одесса шаҳрида таваллуд топган. Милати еврей.  Тошкент ҳарбий комиссияриати томонидан армияга чақирилган. Кичик сержант, 69-механизалаштирилган бригада 1-ўқчи батальони бўлими командири. Днепр ишғоли ва 214,9 баландлигини олганлиги учун, Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 17 ноябрь кичик сержант Гельферг Семен Григорьевич вафотидан сўнг Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1902 йил Симферополь шаҳрида таваллуд топган. Миллати рус. Генерал-майор, 112-ўқчи дивизияси командири. Кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 6 апрелида генерал-майор Гладков Александр Васильевич Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1919 йил Бузулук шаҳрида таваллуд топган. Урушгача Тошкент шаҳрида истиқомат қилган. Лейтенант, 62-танк бригадаси батальони командири. Қизил байроқ ва Ватан уруши II даражали орденлари билан тақдирланган. Берлинни қўлга киритишдаги қаҳрамонликлари учун, Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 31 майида лейтенант  Гниломедов Иван Андреевич Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1923 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати рус. 1942 йил Фрузенский тумани ҳарбий комиссиарияти томонидан армияга чақирилган. Гвардия катта лейтенанти, 35-механизалаштирилган бригада 3-ўқчи батальони командири. Қизил байроқ ва “Жасорат учун” медаллари билан тақдирланган. Берлинни қўлга киритишдаги қаҳрамонликлари учун, Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 31 майида гвардия лейтенанти Алексей Александрович Голубенко Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1915 йил Курск вилоятида тавалуд топган. Милати рус. 1935 йил Мирзачўл ҳарбий комиссияриати томонидан армияга чақирилган. Гвардия катта лейтенанти 42-гвардия авиаполка эскадрили командири ўринбосари. Урушда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 2сентябрида гвардия катта лейтенанти Горбунов Иван Михайлович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Днепрпетровск вилоятида 1903 йили таваллуд топган. Миллати украин. 1942 йил бошларида Самарқанд вилояти Пахтакор тумани ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Старшина, 356-ўқчи дивизияси, 1185-ўқчи полкаси 5-ўқчи рота бўлинмаси командири ёрдамчиси. Гомель вилоятида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун, Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1944 йил 15 январь старшина Гречихин Никита Артемович вафотидан сўнг Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1921 йил Оренбург вилояти Сорочин тумани Толкаев қишлоғида таваллуд топган. Миллати рус. 1940 йилда Тошкент Ленин ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Гвардия лейтенанти, 16-гвардия кавалери дивизияси 6-гвардия кавалери полкаси танкка қарши бўлими командири.  Урушда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1944 йил 15 январида гвардия лейтенанти  Гречушкин Дмитрий Федорович вафотидан сўнг Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1914 йил Воронеж вилояти Тальск Чемлык қишлоғида таваллуд топган. Миллати рус. 1941 йил Тошкент вилояти Бекобод ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Гвардия катта сержанти, 78-гвардия ўқчи дивизияси, 158-гвардия артиллерия полкаси командири. Ватан уруши II даражали ва III даражали Шуҳрат орденлари билан тақдирланган. Урушда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 10 апрелида гвардия катта сержанти Григоров Иван Алексеевич Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Урушдан сўнг ўзининг она ватани Бекободга қайтиб келган.

1922 йилда Молдавия шаҳри Актюбин вилояти Кузнецова қишлоғида таваллуд топган. 1934 йилда Тошкент вилояти  Майский қишлоғида истиқомат қилган. Оренбург ёзги ўқув юртини тамомлаган. Капитан, 190-штурм авиаполка эскадрили командири ўринбосари. Қизил байроқ ордени, Ватан уруши I даражали ва Қизил байроқ ордени билан тақдирланган. Урушда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1944 йил 26 октябрида капитан Гринько Иван Устинович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1909 таваллуд топган. Миллати украин. Тошкент шаҳрида истиқомат қилган. Гвардия майори, 8-ҳужум авиадивизия гвардияси,143-ҳужум авиаполки гвардияси авиаэскадрилья қўмондони. Қизил байроқ ордени ва Александра Невский ордени билан тақдирланган. Полша ҳудудидаги жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 27 июнда гвардия мойори Гришко Кирилл Емельянович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1926 йилда Днепропетров вилояти Троиц қишлоғида туғилган. Миллати рус. 1943 йилда Челябинс вилояти Аргаяж туман  ҳарбий комиссиарияти томонидан чақирилган. Гвардия оддий аскари, 89- ўқчи дивизия си гвардияси,267- ўқчи полки гвардияси,4-рота ўқчиси. Қизил байроқ ордени билан тақдирланган. Полша ҳудудидаги жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1945 йил 27 февралда гвардия оддий аскари Гулин Юрий Иванович Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1925 йилда Саратов вилояти Подгоренка қишлоғида туғилган. Миллати рус. 1943 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Оддий аскар, 69- механизациялаштирилган бригаданинг, мотоўқчи артиллерияси пулеметчиги. Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. Днепр учун жангларда кўрсатган жанговарлик ва қаҳрамонлиги учун Юқори Совет  Иттифоқ Президиуми буйруғи билан 1943 йил 17 ноябрда оддий аскар Гусев Василий Василевич  Совет Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.