Ранг схемаси

Хотира китоби


1914 йилда Тошкент вилояти Қўйлиқ қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. Гвардия катта лейтенанти, 35-гвардия ўқчи дивизияси 118-гвардия артиллерия полки батарея командири. Қизил Юлдуз ордени, II даражали Ватан уруши ордени, Қизил Юлдуз медали билан тақдирланган. Полшанинг Оборники шаҳридаги жангларда қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатгани учун 1945 йил 31 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан  Бобоев Ботир Давронович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1908 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Кичик сержант, 266-ўқчи дивизияси 1006-ўқчи полки қўл пулемёти наводкачиси. Берлин учун жангда қаҳрамонлик кўрсатгани учун  1945 йил 31 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан  Бобоев Тожи-Али Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1923 йилда Фарғона вилояти Жон-Кетмен қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. Қўқон шаҳар ҳарбий қисмидан Совет армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Кичик сержант,  81-ўқчи дивизияси 154-алоҳида кузатиш ротаси бўлим командири. Днепр дарёси учун кечган жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун 1944 йил 15 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан кичик сержант Бобоев Тўхтасин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1922 йилда Жамбул тумани Узун-Агач қишлоғида туғилган. Миллати ўзбек. 1941 йилда Жамбул туман ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Оддий аскар, 417-ўқчи дивизияси 1369-ўқчи полки автоматчилар ротаси бўлим командири. Сапун тоғи ҳудудларини қўлга тушириш давомида жангавор қаҳрамонлик кўрсатгани учун 1945 йил 24 мартда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан кичик сержант Бобожонов Дадаш Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1925 йилда Пермс вилояти Фомино қишлоғида туғилган. Улянов вилояти Николо-Черемшанс туман ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Кичик сержант, 139-ўқчи дивизияси 609-ўқчи полки алоҳида кузатув бўлими командири. Улуғ Ватан уруши йилларида жангларда кўрсатган қаҳрамонлик жасорати учун 1945 йил 24 мартда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан кичик сержант Леонид Георгиевич Бабушкин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1907 йилда Саратов вилояти Катта Камишенка қишлоғида туғилган. 1926 йилда Тошкент шаҳар ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Гвардия генерал-майори, 23-гвардия корпуси 67-гвардия ўқчи дивизия командири. Иккита орден Қизил байроқ ордени ва I даражали Кутузова ордени билан тақдирланган. Беларусянинг озодлиги учун 1944 йил 22 июлда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан генерал-майор Баксов Алексей Иванович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1914 йилда туғилган. Миллати Қозоқ. Қорақолпоқ АССР Қораузоқ туман ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Гвардия сержанти, 73-гвардия ўқчи дивизияси махсус батальон 2-рота бўлим командири. Улуғ Ватан уруши йилларида эришган ютуқлари учун 1944 йил 22 февралда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Махаш Балмагамбетов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1919 йилда туғилган. Миллати рус. Нукус шаҳридаги ўрта таълим мактабини битирган вакомсамол чақириғи билан авиация ўқув юртида ўқиган. 1943 йилдан Улуғ Ватан уруши аъзоси бўлган. Катта лейтенант, Қизил Балтика флоти 35-Ҳарбий-Ҳаво Кучлари ҳужум авиаполки эскадрил командир ўринбосари. Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган жасорати учун 1945 йил 6 мартда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Иван Банифатов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1908 йилда туғилган. Миллати украин. 1941 йилда Қўқон шаҳар ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Гвардия подполковниги, 22-танк полкаси соқчилари қўмондони бўлган. Иккита орден Қизил байроқ ордени ва Александра Невского ордени билан тақдирланган. Қрим учун кечган жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун  гвардия подполковниги Барабаш Афанасий Семенович 1944 йил 16 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1893 йилда Москвада туғилган. Миллати рус. Тошкент шаҳар Куйбишев туман ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Майор, 213-ўқчи дивизияси 1-бўлим штаб бошлиғи.   Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган.  Днепр дарёси учун кечган жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари учун 1943 йил 26 октябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан майор Баранов Николай Андреевич Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

1920 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Миллати рус. Қарши шаҳар ҳарбий қисмидан Совет Армиясига ҳарбий хизматга чақирилган. Оддий аскар, 113-ўқчи дивизияси 1292-полки автоматчиси. Уруш йилларидаги фарқли хизматлари учун 1944 йил 3 июнда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан оддий аскар Василию Тимофеевич Белов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1920 йилда Беларусия ССР Борисов шаҳрида туғилган. Миллати яҳудий. 1938 йил армияга кетишдан олдин Тошкент шаҳрида яшаган ва ўқиган. Гвардия катта лейтенати, 80-гвардия бомбардимончи авиаполк эскадрили командир ўринбосари. Қизил байроқ ордени ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган қаҳрамонликлари учун 1944 йил 4 февралда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан гвардия катта лейтенанти Евел Самуилович Белявин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.