Ранг схемаси

Зубков Иван Сидорович


26.04.2017

1914 йилда Сумск вилоятининг Захаревщина фермасида  таваллуд топган. Украина миллатига мансуб. Урушгача Марғилон шаҳрида яшаган.Гвардия майори, 6-гвардия танк корпусининг 51- гвардия танк бригадаси мотаризацияланган автоматчиклар артилерияси қумондони. III-даражали Кутузов ордени, Александр Невский ҳамда Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирланган. СССР Олий Совети президиуми 1944 йил 23 сентябрдаги қарори билан Польша ҳудуди жангларида кўрсатган қахрамонлиги учун  гвардия майори Зубков Иван Сидорович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.