Ранг схемаси

Акимов Михаил Павлович


25.04.2017

1925 йилда Куйбишев вилояти Супонева қишлоғида туғилган. Миллати рус. У Совет Армиясига Наманган вилояти Янгиқўрғон туман ҳарбий қисмига ҳарбий хизмат учун чақирилган.  Кичик сержант, 54-гвардия артиллерия дивизияси 125-гвардия артиллерия полки қурол наводкачиси. Белоруссия озодлиги йўлида жангларда кўрсатган қаҳрамонлиги учун 1944 йил 25 сентябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан гвардия кичик сержанти Акимов Михаил Павлович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.