Ранг схемаси

Хотира китоби


1919 йилда туғилган. Миллати Татар. Комсомолчи. У совет армисига 1938 йилда Фарғона вилояти Ленин туман военкомотидан ҳарбий хизматга чақирилган. 167-артелерия полкаси гвардияси 6-батареяси қўрол-аслаҳалар командири, гварди сержанти бўлган. Командирлик вақтида катта сержант Абдулин Қизил армиянинг мудофасини ёриб ўтмаслигини таъминлаган ҳамда душманларнинг 8 ҳарбий танкини тормор қилган. Абдуллин Мансур Идиятовичга кўрсатган жасорати учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони 1943 йили август ойида бир ой ўтгач берилган.

1912 йилда туғилган. Миллати Қорақалпоқ. У совет армиясига 1943 йилда Қорақалпоғистон АССР Тўрткўл ҳарбий армияси томонидан хизматга чақиртирилган.  Оддий аскар.  1-ўқчи рота 375-ўқчи полкаси  219-ўқчи дивизияси 1-даражали мотоўқчиси.  Абдуллаев Урунбай Латвияни немис қўшинларидан озод қилгани учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди, шу тариқа у Лудзе шаҳрининг фаҳрли фуқорасига айланган.

1917 йили Тошкентда туғилган. Миллати ўзбек. Сержант, 97- алоҳида моторли баталони мухандислик бўлими қўмондони бўлган. У 2иккита орден  “Қизил байроқ” ва “II даражали Ватан уруши ордени” билан тақдирланган.  Улуғ Ватан урушида  кўрсатган жасорати учун 1944 йил 16 майда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан сержант Самиг Абдуллаев Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1916 йил Джал-Мелитда туғилган. Миллати Татар. 1939 йилдан Совет армиясида хизмат қилган. Старшина, 1371-алоҳида миначилар баталёни 312-муҳандислик бригадаси миначи. Новотерешкович туманидаги Сож дарёси устида кўприк қурилишида жасорат кўрсатган. “Жасорат учун” ва “Сталинград мудафаси учун” медаллари билан тақдирланган. 1944 йил 15 январда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан сержант Абдураманов Узеир Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Урушдан сўнг у Навоий шаҳрида жойлашган.

1914 йили Тошкентда туғилган. Миллати Татар. Қўриқчилар катта лейтенанти,40 – гвардия дивизияси 116-гвардия ўқчи полки ўқчи рота командири. Иккита унвон Қаҳрамонлик учун ва Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. 145 та немис аскарини қўлга тушириб ўзининг бўлимига олиб келган. 1944 йил 24 мартда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан Абзалов Рем Абзалович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1925 йилда Оренбург вилояти Новомусино қишлоғида туғилган. Миллати Татар. У Совет Армисига Каттақурғон туман военкомотидан ҳарбий хизматга чақирилган. Сержант, 40 –армия 69-механизация бригадаси 1-механизация ўқчи батальони пулемётчилар бўлими командири. “Жасорати учун” медали билан тақдирланган.  У кўрсатган қаҳрамонликлари учун  1943 йил 17 ноябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан сержант Абдршин Равиль Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1923 йилда Андижон вилояти, Учқурғон тумани, Туда қишлоғида туғилган. Миллати Ўзбек. У Совет Армияси томонидан Наманган вилояти Норин туман воекоматига ҳарбий хизматга чақиртирилган. Катта сержант, 1-ўқчи рота 459-ўқчи полкаси бўлими қўмондони бўлган. Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган қаҳрамонлиги учун 1945 йил 23 мартда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан катта сержант Адашев Сали Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1925 йили туғилган. Миллати ўзбек. Аскар, 43-армия 334-ўқчи дивизиянинг 1124-ўқчи полки пулемётчиси. Болтиқ бўйи ҳудудларидаги жангларда қаҳрамонлиги учун 1944 йил 22 июлда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан оддий аскар Азимов Рози Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1920 йилда туғилган. 1924 йилдан бошлаб Тошкентда яшаган ва ишлаган. Капитан, 206-авиация дивизияси 503-ҳужумчи авиаполки эскадриль командири. Иккита унвонлар Қизил байроқ ордени, Александра Невсково ва Қизил Юлдуз юлдуз орденлари билан тақдирланган. Улуғ Ватан урушидаги алоҳида кўрсатган хизматлари учун 1944 йил 13апрелда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан капитан Айриев Армен Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1925 йилда Куйбишев вилояти Супонева қишлоғида туғилган. Миллати рус. У Совет Армиясига Наманган вилояти Янгиқўрғон туман ҳарбий қисмига ҳарбий хизмат учун чақирилган.  Кичик сержант, 54-гвардия артиллерия дивизияси 125-гвардия артиллерия полки қурол наводкачиси. Белоруссия озодлиги йўлида жангларда кўрсатган қаҳрамонлиги учун 1944 йил 25 сентябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан гвардия кичик сержанти Акимов Михаил Павлович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1925 йилда туғилган. Миллати рус. У урушдан олдин Тошкент вилояти Орджоникидзе туманида яшаган ва ишлаган. Катта сержант, 121-ўқчи дивизияси 705-ўқчи полки пулемёт бўлими командири. Днепр учун жангларда кўрсатган жанговарлик ва қаҳрамонлиги учун 1943 йил 17 октябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан катта сержант Акимов Федор Филиппович Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

1921 йилда Бўстонлиқ тумани Хумсон қишлоғида туғилган. Миллати Қозоқ.  1942 йили Бўстонлиқ район ҳарбий қисмига ҳарбий хизматга чақирилган. Сержант, 69-ўқчи дивизия 303-ўқчи полки автоматчилар бўлими командири. У II даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Гомел яқинидаги жанглардан кўрсатган қаҳрамонликлари учун 1943 йил 30 октябрда СССР нинг Олий Кенгаши Президиуми Фармони билан катта сержант Алибай Алимбетов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.