Ранг схемаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони 14.04.2015 йилдаги ПФ-4715-сон


20.04.2017

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда 100 ёшга тўлган ва ундан ошган шахсларга муносиб эътибор қаратиш, шунингдек, пенсионерлар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб- қувватлашни кучайтириш мақсадида:
1. Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2675, 21.05.2015 й.).
2. 2015 йилнинг 1 майидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақининг табақалаштирилган миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахслар имтиёзли тоифаларининг янги рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ёши 75 га тўлган ва ундан ошган фуқаролардан уларга тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ҳисобланиши, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиши тўғрилигини текшириш натижаларига кўра аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар миқдори 2015 йил давомида ҳисобдан чиқарилсин.
4. 2015 йилнинг 1 майидан 2- ва 3-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига тузатишлар киритилсин ва баъзи фармонлари ўз кучини йўқотган, деб топилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;
идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 14 апрель,
ПФ-4715-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сонли Фармонига 
1-ИЛОВА
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Шахслар тоифаларининг рўйхати

Ҳар ойда бериладиган компенсация пул тўловлари миқдори

(энг кам иш ҳақига нисбатан фоизда)

1.

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари

50

2.

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар

45

3.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар

45

4.

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар

45

5.

1941 — 1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари

25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2015 йилнинг 1 майидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли Фармонининг 6-бандидаги «6 ва 7-бандлари» сўзлари «6-банди» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли Фармонининг 6-бандидаги «1-бандининг иккинчи хатбоши» сўзлари «1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари» сўзлари билан алмаштирилсин.

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.