Ранг схемаси

Менинг Кахрамон Бобокалонларим


19.07.2017

Хурматли дустлар, акалар, опалар, колаверса замондошлар мен хозир ёзмокчи булган ушбу сатрларни анча вактлардан бери режалаштириб, кулай фурсат келишини кутиб юргандим. Хозирги глобаллашув, информациялашув, интернетлашув ва бир канча яна шунга ухшаш …лашувлар даврида инсон учун жуда ахамиятли булган мехр-окибат, бобою-бобокалонларимиз бизлар учун тарихда амалга оширган аклга сигмас кахрамонликларни ёдга олиш, уларга хурмат, эхтиром ва шукроналик хисси билан яшаш каби хислатлар оз-оз ёдимиздан кутарилгандек эди хаёлимда. Лекин мана мухтарам Президентимиз 2017 йилда 9-май Хотира ва кадрлаш кунини, илгаригилардан фаркли узгача бир ёддан чикмас тарзда нишонлашни уз фармонлари билан ташкиллиштириб бердилар. Бобою-бобокалонларимиз нафакат бизларни балки бутун жахон халкларини уша даврда бостириб келган фашизм балосидан куткариш учун уз жонларини фидо килганлар. Буни хеч качон ёдимиздан чикармаслигимиз, уларнинг кахрамонликларини авлоддан-авлодга етказиб туришимиз хаммамизнинг инсонийлик бурчимиз деб биламан.

Энди бевосита уша киргинбарот 1941-1945 уруш йиллари даврларида кахрамон бобокаланларим хаётидаги кизикарли вокеанинг тавсилотларини Сиз, азизлар билан бахамлашмокчиман ва уни сизларга хикоя килиб бераман.

 Бу вокеа 1942 йилнинг куз ойларида булган экан. Термиз шахридаги хозирги Тупроккургон махалласи якинидаги хонадонлардан биридан Улуг Ватан урушига 1906 йилда тугилган 36 ёшли Холмуродов Журамурод(мени отамнинг, отасининг, отаси) кунгилли булиб  урушга жунатган. Унинг оиласида, бобокалонимдан ташкари турмуш уртоги, 3 та фарзандлари ва эндигина тетапоя килаетган 2  ёшлардаги угил фарзанди Турдимурод(мени отамнинг отаси) яшашган.
Термиз щахар харбий комиссарияти харбий хизматга чакирилувчиларни вагонларга жойлаб, уларни уруш давом этаётган узок Россия улкасига юборишган. Худди шу вактларнинг узида Шеробод шахридан хам Мингкулов Азимкул(мени отамнинг онасининг отаси)  хам урушга жунатишларини сураб харбий комиссариатга мурожаат килган. Такдир такозоси билан бу кишилар бир вагонга тушиб колишган ва уларнинг келиб чикишлари бир уругдан булганликлари сабаблимикан бир-бирлари билан дустлашиб, кадрдон булиб колишган.     
 Уша вактларда Урта Осиёдан келган харбий хизматчиларга курол ишлатиш ва дастлабки харбий тайёргарлик сабокларини бериш учун алохида фронт чегараларидан узокрок жойда укув машклари утказишган. Бу машклар Россиянинг Смоленск урмонзорларида олиб борилган. Урта Осиёдан булган харбий хизматчилар ичида Азимкул Мингкулов ва Журамурод Холмуродовлар жисмоний томонидан кучли, буйдор булганликлари ва мехнатсевар эканликлари  сабабли тезда командирлар томонидан эътиборга олинган. Азимкул Мингкулов ва Журамурод Холмуродовлар командирлар томонидан берилган топширикларни биринчи булиб бажаришиб хаммага урнак булишган. Уларнинг хар бири узига ухшаган  3 ёки 4 кишининг ишини бажаришган. Буларнинг амалга оширган ишларини командирлар юксак бохолашиб бир неча маротоба мукофотлашган. Менинг билишимча уша вактда бош кумондон булган И.В.Сталин номидан мактов ерлиги хам берилган. Орадан 6 ойча вакт утибди.  Бу жангчиларни хам уруш уз домига тортиб не-не азоб укубатларни бошларидан кечиришган.
Шу орада ута мухим харбий топширикни аъло даражада уддалаган ва душман укидан тан жарохати олган Азимкул Мингкуловга мукофот тарзида харбий кисмдан юртига бориб келиш учун киска таътил беришган. Журамурод Холмуродов кадрдони Азикул Мингкуловнинг уйига, таътилга кетаётганлини эшитиб, багоят, хурсанд булган ва дустидан Термиз шахрида яшаётган оила аъзоларини ва кичик углини куриб келишлигини илтимос килиб тайинлайди. 1943 йилнинг ёз ойларининг бир кунида Шеробод шахрига етиб келган Азимкул Мингкулов узининг тугилган орзикиб кутган киз фарзандини(сабаби уша вактда 3 та угил фарзанди булган)  биринчи бор куриб жуда хам кувонади ва унга хеч каерда учрамайдиган исмни куймокчи булади. Азимкул Мингкуловнинг асл касби урушгача «Мироб» булганлиги ва куп вактини ушу вактларда далада, пахтазорларда утказганлиги учун кизчасига Пахтаой исмини куяди. Яна фронтга кайтиш муддати якинлашгани ва дусти Журамуродга берган ваъдаси сабабли Термиз шахрига етиб келиб, кадрдони Журамуроднинг уйига кириб келади, дустининг оила аъзолари билан хол-ахвол сурашиб, ховлида уйнаб юрган дусти Журамуроднинг кичик угли Турдимуродни кучоклаб упади, ва у дустининг турмуш уртоги Кимматхонга узининг кизли булганлигини айтиб, хазиллашиб « -, шу углингизни эсон-омон дустим билан урушдан кайтсак, узим куёв киламан», деб айтади. Таътил кунлари якунига етиб, Азимкул Мингкулов хам яна урушга, харбий кисмига етиб келади. Россиянинг бепоён урмонзорларида икки кадрдон узбек бир-бири билан учрашади ва Азимкул дустига узок юртидан, Термиз щахаридан кариндош-уругларининг согинчли саломларини етказади ва икки дуст узок сухбатлашишади. Журамурод дустидан кичик угли Турдимурод хакида сурайди. Азимкул унга Турдимуроднинг буйи чузилганини, сог саломатлигини айтар экан узининг оиласида хам киз фарзанди дунёга келганини айтади. Бу хабарни эшитган Журамурод дустини кучоклаб табриклайди ва таомилга кура киз фарзанди бор Азимкулга угли Турдимурод номидан совчиликга борган сифатида белидаги камарини дустининг белига такиб, Азимкулнинг кизи Пахтаойни угли Турдимуродга белгилаганлигини билдиради. Азимкул хам Термизда дустининг турмуш уртоги Кимматхон олдида айтган сузларини эслаб  кулиб уз розичилигини билдиради. Орадан яна узок, кийинчиликларга тула йиллар утади. Уруш галаба билан тугайди. Икки дуст урушдан жонажон ватани, юрти, севимли оиласи багрига кайтиб келишади ва уларнинг хар бири узининг тинч хотиржам хаёт ташвишлари дарёсига шунгиб кетишади. Орадан яна йиллар утади. Журамурод угли Турдимурод хам катта йигит булиб, Тошкент шахридаги Енгил саноат ва тукимачилик Институтига укишга киради. Уша вактларда буйи етишиб,  колган Азимкулнинг малохатли кизи Пахтаой хам урта мактабнинг юкори синфларида укиб юрган пайтларида, Журамурод углини уйлантириш ниятида дусти Азимкулнинг уруш даврида берган ваъдасига вафо истаб совчиликга борибди. Икки дустнинг киргинбарот уруш давридаги яхши ниятни истаб килган ваъдалари туфайли бир оила дунёга келибди. 

Шу бобокалонларимизнинг ахдлари туфайли дунёга келган оиланинг 2- погона(яъни невара) фарзандларидан бири каминаю-камтарин Азизбек буламан. Менинг отамдан ташкари бу оилада яна 3 угил ва 2 киз фарзанд дунёга келган. Хаммалари бу дунёда уз уринларига ва обру эътиборларига эга. Бобожоним хам хаж сафарларига бориб келиб Турдимурод хожи бобо булганлар. Турдимурод хожи бобо ва Пахтаой момонинг хозирги кунда 6 фарзанд 17 неваралари бор. Менинг бирдан бир армоним кахрамон бобокалонларим Журамурод ва Азимкул боболаримни куриш ва уларнинг сухбатларидан бахраланиш менга насиб этмаганлигида(Журамурод бобо 1906- тугилганлар, 1958 йилда вафот етганлар   , Азимкул бобо эса 1905- йилда тугилганлар, 1969 йилда  вафот этганлар). Лекин Оллохга беадад шукрлар булсинким, менинг кахрамон бобокалонларимга ухшаган бобокалонларимизнинг борлиги туфайли хеч кимга карам булмаган бу дунё бор ва унда мехр-окибат, дустга ва ватанга садокат сакланиб колган.
Эътиборларингиз учун рахмат!

Жасорат ҳақида ёзиш

Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз.