Rang sxemasi

Мухаммадиев Доли


29.06.2017

1941 йил радио орқали Германия фашистлари СССР га қарши уруш боошлагани эълон қилинди. Юрагида ватан учун ўз оиласини химоя қилиш учун бел боғлаган минглаб мард ўғлонлар орасида менинг Бобом Мухаммадиев Доли (Мухаммадали) (1916 йилда тўғилган) хам бор эди. Бобом ўз тенгдошлари сафида уруш ўчоғи томон йўл олишди. Бобомнинг урушга бориб 5 мартадан кўп яраланса хам жанг майдонини тарк етмасдан  ватани ва халқини, оиласини химоя қилиш учун охиригача жанг қилиб ўз юртига соғ саломат холда хаттоки ногирон бўлмаган холда қайтиб келган бобомнинг хотираларини сизларга сўзлаб бермоқчиман. 
       Эрта тонгдан военкоматга йиғилганларни поезд вагонларига жойлаштиришди. Бизнинг вагонда хамма жойдан аскарлар бор эди, Қозоғистон, Туркманситон, Тожикистон ва бошқа жойлардан. Уйдан Худо деб йўлга тушдим. Уруш майдонига йетиб келдик. қўрол яроғларни олиб гурухларга бўлиндик. Хамма ёқда ўқ овозлари, снарядлар портлаши, автоматлар овози. Жангнинг биринчи куни анча қийин бўлди. Кўпчилик вазиятга мослаша олишмади. Шу зайлда бир неча кунлар утди. Бир куни гурухимиз душман билан юзма юз бўлиб қолдик. Немис аскарлари бизга қарат аёвсиз ўқ ўза бошлашди. Биз хам бўш келмай жангга киришдик, атрофимда бир неча шерикларим йиқилди. Ёрдам сўрадик ва бизга ёрдам йетиб келгунча ўз жонимизни ўзимиз химоя қилишимиз ва яраланганларга ёрдам кўрсатишимиз керак эди. Автоматимни ўқлари тугаб қолди ва мен дархол яраланганларни ва ерда ётганларни панага олишга киришдим. Оёғидан яраланган қўролдош дўстимни четга судраб кетаётганимда мен ўнг оёгимдан яраландим. Амаллаб панага ўтдик ва бахтимизга мадад кучлари йетиб келди. Яраланганларни палаткали госпиталларга олиб кетишди. Доктор мени оёғимдаги ўқни олиб ташлашга киришди ва менга ароқ қуйиб бериб ичирди, ўқ текган жойга эса спирт қуйиб ўқни олиб ташлади. Бахтимга ўқ суякга тегмаган экан. 2 кундан кегин озгина оқсоқланиб камандирдан яна автоматимни қайтариб бериўини сўрадим. Камандир менга тебе еше нелзя деб рухсат бермади. Ну камандир у меня все нормално не пережевай пока не умру дедимда барибир айтганимни қилиб автоматни олиб яна жанг майдонига қараб кетдим. Бу ўқ урушдаги биринчи яраланишим эди. Яралар битиб кетди аммо туртта бармоқ кирадиган из қолди. Чандиқ еркакнинг кўрки деб яна жанга кирдим. Орадан яна бир неча ойлар ўтиб гурухимиз билан жойимизни узгартиришга киришдик. Кучаётганимизда снарядлар ёмғирига дуч келдик. Хар доимгидек яна орамиздан кўпчилик ўлди, яраланди. Менга хам снаряд парчаси келиб кантузия булдим. Яраланганлар билан яна санчастга кетдик. бу сафар анча вақт даволанишда булдик. соғайиб яна жанг майдонига йул олдик. Озиқ овқат кам, дори дармон йетишмайди, ўқлар камайиб қолган. Уруш майдони шундай сен билан бирга жангга кирган ёнингдаги одам битта ўқ ёки граната туфайли ўлиб кетади. Уруш тугагунча жуда кўп яраландим, қорнимдан 1 марта, бошимдан 2 марта, қўл ва оёқлардан икки уч маратадан кўпроқ яраланиб даволаниб урушни тугатдик. Худо деган одам еканман шунча яраланганимга қарамай оилам даврасига қўл оёғим соғ, хамма жойим буст бутун холда қайтиб келдим. Урушга кетаётганимда енди тўғилган  фарзандим катта бўлиб қолишган. Оиламни фарзандларимни юртимни тинчлигини кўриб барча дардларим унут булди. 
                Бобомдан хар сафар урушда нима булганлигини хотирлашини сўраганимда қуй болам эслаб нима қиласан урушни уйи қурсин эслай деган нарса эмас деб кўп нарсаларни хаёл қилиб қолар едилар. Жим туриб утган дамларни хаяжон билан еслаётганлари билиниб турарди аммо менга билдирмасликга харакат қилардилар. Мен нега урушдаги нарсаларни айтиб беришни ёқтирмайсиз гапиргингиз келмайди десам, болам қандай қилиб айтаман дер эдилар. Мактабда  бобоси урушга борган болалар жуда кам эди. Мен бобомга ана телвизорларда одамлар гапириб бераяптику десам, улар урушни охирроғида келишган, кўпчилиги жанг майдонигача йетиб бормаган. Улар биз каби елкама елка жанг қилган дустларини ўлимини кўрмаганлиги учун хам мендан кўра яхшироқ гапира олишади дер едилар. Бобом урушдан кейин анча йил яшадилар хажга бориб Хожи бобо булдилар ва 90 ёшларида оламдан ўтдилар. Менинг Бобом ўруш қахрамони бир нечта медаллар сохиби Жасорат медали сохиби, Бувим эса қахрамон она, 10 та фарзандни вояга йетказиб тарбия берган фарзандларини ватан учун, унинг равнақи учун хисса қушадиган фарзандлар қилиб вояга йетказганлар. Бобом асли касблари қассоб бўлган, бувим эса ўқитувчи бўлганлар. Хозир улар мен билан бшлмасада улар менинг хақиқий қахрамонларим уларнинг угитлари туфайли хаётда кўп нарсани ўргандим, минг шукрлар булсинки мен шундай одамларнинг неварасиман ва улар туфайли тинч ва фаровон мустақил юртда вояга йетдим. Ниятим хеч қачон ўруш бўлмасин юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин. Кимники ўрушда қатнашган ва қатнашмаган бобо бувиси бўлса уларни қадрига йетиб, уларнинг насихатларига амал қилиб хизматларида бўлиб юришсин. Ўтганларни охиратлари обод бўлсин, қолганларни умри узоқ бўлсин. 

Jasorat haqida yozish

Siz xotira.uz portalida yaqinlaringiz urushda ko‘rsatgan jasorati haqida so‘zlab berish imkoniga egasiz. Biz birgalikda Ikkinchi jahon urushida vatandoshlarimiz ko‘rsatgan jasorati haqidagi xotirani saqlab qolamiz va kelajak avlodga yetkazamiz.